09 май 2021 | 28 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:30
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ЖИҲОД АСЛИ ГЎЗАЛДИР

 Ҳа Азизлар, жиҳод сабабидан мусулмонлар дунёга илмни, марафатни, адолат, маданиятни, инсониятни саодатга етаклаган динни етгаздилар. 

Ҳозирги замонда Жиҳод калимасини ниқоб қилиб бу сўздан сиёсий мақсадларда фойдалиниб келишмоқда. Бугун жиҳод қилмоқчи ўзга юртга кетишни жаннатни уруш майдонидан топаман деган Диндошимдан сўрамоқчиман қаерга?, кимга? Жиҳод қиласиз?.
Ҳозирги кунда мусулмон оламида содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, эшитиб, ўқиб, ўрганиб борар эканман афсус надомат чекиб юрак бағрим ўртанади. Бирин  кетин келаётган хабарлардан мусулмон оламини ташвишга, ғам ғуссага  тўлдираётган мудхиш ҳодисалардан ҳасратга, надоматга тўламан. Наҳотки, мусулмон мусулмонни ўлдирса, наҳотки мусулмонлар мусулмонлар диёрини куфр диёрига чиқарса я? 
Эй  Мужоҳид дўстим, Қаерда Жиҳод қилмочисиз...?!
Покистондами ...? 
Покистон. ...Қарачида жума масжидида содир этилган портлаш натижасида фалон нафар одам халок бўлди. Бунчаси ярадор бўлди. Масжид биносига катта зарар етди....
Шу жойдаги мусулмон намозхонларга, масжидга жиҳод қилмочимидингиз?
Ёки Афғонистон.
....Мозори Шариф бозорида амалга оширилган ҳудкушлик оқибатида ҳукумат аскарларидан фалон киши ўлдирилди. Яна бунчаси ярадор бўлди. Зарар кўрганларни кўпроғи тинч аҳоли вакиллари...
Шу жойдаги тинч мусулмон аҳолига Жиҳод қилмочимисиз...?!
Ёки Ироқ.
...Бағдодда миналаштирилган автоуловнинг портлаши натижасида тинч аҳолидан етмиш киши ҳалок бўлди. Уларнинг ичида аёллар ва боллалар ҳам борли айтиляпти...
Сиз шу аёлларга шу болаларни етим қилиш, аёлларни тул қилиш учун жиҳод қилмоқчимисиз...!?
Мисрда 
Фалон мазҳаб мусулмонларининг масжидига қилган ҳужуми натижасида намозхонлардан эллик тўрт киши ўлдирилди юзга яқин одам ярадор бўлди.
Сиз ҳам шундайин Жиҳод қилмочисизми...!?
Сурия
....Халабда ҳукумат кучлари билан мухолифат аъзолари ўртасида бир ойдан буён тўқнашувлар давом этмоқда. Халқаро ахборот васиталарининг хабар беришича халок бўлганлар сони фалончадан ортиқ.
Ҳукумат аъзолари ҳам мусулмонлар, мухолифат ҳам мусулмонлардир. Сиз қайси бир мусулмонларга жиҳод қиласиз ...!?
Миср
....Мисрнинг Сино ярим оролида амалга оширилган қуролли ҳужум оқибатида аскарлардан ўттиз киши ўлдирилган ҳужум қилганлардан ҳам ҳалок бўлганлар бор ...
Ким? нима учун? мусулмон аскарларига, мусулмон юртига, мусулмонлар яшаб турган диёрга  жиҳод қиляпти...!?
Бу аслий Жиҳодми...?  ёки Экстремистик ҳужумми? Ёки босқинчиликми ...?
Юқоридаги гапларни давом эттириш мумкин. Буларни давом эттириш ила ғам андуҳ ҳам ортиб бораверади...
Ажабо! Одамларга нима бўлган?!
Мусулмонларга нима бўлган?!
Мусулмон мусулмонни аёвсиз ўлдирмоқда! Мусулмон мусулмон юртларини вайрон қилмоқда! Мусулмон мусулмоннинг масжидини портлатмоқда! Мусулмон мусулмоннинг......
Ҳасрат надомат ила ўйга толаман. Нималар бўляпти? Шу жиҳодми? Шу исломми? 
Шунда Пайғамбар ( сав) нинг Муборак ҳадислари ёдимга келади.
 عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : « الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللَّهُ عَنْهُ ». 
Абдуллоҳ Ибни Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в. “Мусулмон мусулмонлар унинг қули ва тилидан саломат бўлганларидир. Муҳожир Аллоҳ уни қайтарган нарсалардан қайтганидир” дедилар.
Ҳа азизлар Бугун ўзининг ишини жиҳод деб атаб мусулмонларни бошига фалокатлар ёғдираётганлар қандай ўзларини мусулмон деб атасинлар? Келинг дўстим бугун нафсимиз билан жиҳод қилайлик. Миллатимиз манфаати, тараққиёти йўлида жиҳод қилайлик!
Китоб ила жиҳод қилайлик. Ақлимиз ила,  фарзандимизни мукаммал шахс қилиб тарбиялаш йўлида жиҳод қилайлик ...
Агар биз нафсимиз ила жиҳод қилсак, мана шуни ўзи гўзал Жиҳод дир...
 
Саййид Шамсиддин 
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти талабаси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?