25 июл 2021 | 16 зулҳижжа 1442
  • Бомдод 04:50
  • Қуёш 05:35
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:20
  • Шом 20:05
  • Хуфтон 21:35

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Исломда инсон саломатлиги

 Ислом таълимотида инсон фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша аҳамият берилган. Инсон жисмига берилган аҳамиятни ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ундан ҳалокатни даф қилиш учун зарур чора-тадбирлар қилишни вожибга айлантирганини кўрамиз. Маълумки инсон тана ва руҳдан иборатдир. Руҳимиз қанчалик парваришга муҳтож бўлса жасадимизга ҳам ўшанчалик парвариш зарур. Жасадимиз Аллоҳнинг бизга берган омонати бўлиб, уни Эҳтиёт қилиш асраш вожибдир.

Инсон саломатлигини сақлашга тарғиб қилувчи оят ва ҳадислар жуда ҳам кўп бўлиб, агар уларнинг барчасини жамлаб шархлайдиган бўлсак бир неча жилдли китоб бўлиши мумкин. Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларни ўрганар Эканмиз, шифобахш ўсимликларни инсон саломатлигини сақлашдаги ўрни беқиёс эканлигига гувоҳ бўламиз. Албатта, саломатлик Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган улкан неъмат экани ҳеч кимга сир эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар: «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билгин: қариликдан олдин ёшлигингни, касалликдан олдин соғлиғингни, кабағалликдан олдин бойлигингни, машғуллигингдан олдин бўшлигингни ва ўлимингдан олдин ҳаётлигингни». Кўпинча инсон бир неъматнинг қадрига ўша неъмат қўлдан кетган пайтдагина етади. Шунинг учун ҳам бу ҳаётий ибора арабларда ҳам машҳур хисобланади.
Доимо Аллоҳни эслаб туриш лозимдир. Банда учун неъматга эришиш пайтда неъмат берувчи Зотни эслаш зарурати яна ҳам ортади. Ана шундай пайтда – неъмат берувчи Зот Аллоҳ эканлигини эсидан чиқармаган киши бу неъматлардан тўғри фойдаланса ва доимий шукрини адо этса, бу неъматлар унда бардавом бўлади иншааллоҳ.
Динимиз инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиб уни турли зарарлардан муҳофаза этади. Ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси Аллоҳ таолога доимий равишда боғлиқ эканини чуқур ҳис қилган ва ўша ҳис асосида ҳаёт кечирган инсон, ўзига етган ҳар бир нарса, каттаю кичик ҳар бир неъмат Аллоҳдан эканини бир лаҳза ҳам унутмайди. Аллоҳни таниб, ҳидоят йўлини ёритиб келаётган Қуръон умматларининг ташна қалбларини, руҳларини иймонларини покиза сувлари билан суғорибгина қолмай, уларнинг жасадлари ва аъзоларидаги ҳасталикларга ҳам шифо болиб келмоқда.
Ибн Қайюм ал-Жавзий ўзининг «Тиббун набавий» китобида «Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам башарий тиб билан илоҳий табобатни, жасадлар тиббиёти билан руҳ табобатини, замин давоси билан самовий давони жамладилар», деган
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам тиббиёт соҳасидаги билимлари, кашфиёт ва тавсиялари билан инсонларнинг ҳаёти қутқариб қолинган. Ҳаётлари биз учун ибрат бўлган бу Зотнинг Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаб ўтишга берган кўрсатма ва тавсияларининг баҳоси беқиёсдир. Кейинги йиллардаги кашфиётлар тиббиётни ўзгартирса ҳамки, бу тавсияланинг ҳеч бирини ўзгартираолмади ва уларни тавсия этган Зот қаршисида беихтиёр бўйин эгмоқда.
Бу кўрсатмаларда келтирилган шифобахш гиёҳлар нафақат саломатлик, балки гўзаллик, нафосат манбаи ҳамдир. Ислом инсонларни соғлом ва гўзал ҳаёт кечиришга ундайди. Жисмоний ва маънавий чирой бирлашган жойда асл гўзаллик яралади.
Ер юзида униб ўсган ҳар бир гиёҳнинг ўз хислати ва вазифаси бор. Шифобахш гиёҳлар ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлган киши уларнинг чинакам саломатлик посбони эканини тан олади. Шунинг учун ҳар бир хонадонларда «яшил бурчак» лар ташкил этиш ва яратганнинг ўзи бизга ином этган ана шу қўриқчиларни хизматидан оқилона фойдаланишни ўрганишимиз керак. Агар ҳар бир киши ўз саломатлигини атрофидги кишилар соғлиги тўғрисида ғамхўрлик қилса, бу ҳақда мусъулият сезса, бутун аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшган бўлади.
Пойимиз ва бошимиз узра бўй чўзиб турган ўсимлик дунёсини ўрганар эканмиз, уларнинг ҳар бирида Аллоҳ меҳрини қудратини ҳис этамиз. Ислом оламидаги изланишлар тарихда ўчмас из қолдирди ва у замонавий тиббиёт учун мустаҳкам пойдевор, тугамас манба бўлиб хизмат қилди ва қилмоқда.
«Инсон – табиатнинг буюк мўъжизаси. Давлат ҳокимият идоралари соғлиқни сақлаш масаласига қанчалик эътибор бермасин, аввало аҳолимизнинг, ҳар қайси одамнинг, бу масалада қарашини ўзгартирмасдан туриб, ижобий натижага эришиши қийин бўлади. Шундай экан, инсон ўз соғлиғини асраган тақдирда табиатни, ҳаёт давомилигини асраган бўлади.
Бундай эзгу орзу-мақсадлар учун ҳам давлат, ҳам жамият, ҳам шу юртда яшаётган одамларнинг куч қудрати ва ҳиссасини бирлаштиришимиз зарур. Аллоҳ таоло берган соғлиғини асрайлик! Чунки соғлом одамгина чинаккам бахтли бўлади, чунки фақатгина соғлом халқ, соғлом миллат буюк ишларга қодир бўлади!»
Аллоҳ юртимизни тинч халқимизни ҳар хил балою офатлардан ўз панаоҳида асрасин
 
Муса Саитов,
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?