20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ИЛМ ВА ИЛМ АҲЛИНИНГ ЭЪЗОЗИ

Шуни билки, талаба илм ва унинг аҳлини ҳурмат қилмас экан, устозни эзозлаб улуғламас экан, ҳақиқий илмга ва унинг манфаатларига ҳаргиз эриша олмайди. 
Ким илм мартабаларига эришган бўлса, албатта илмни ҳурмат қилиши билан эришди. Ким уни йўқотган бўлса, ҳурматни тарк қилиш билан йўқотди. 
Ҳурмат тоатдан афзал! Билмайсизми инсон гуноҳ қилиши билан кофирга айланмайди, лекин ўша гуноҳни ҳалол санаши билан куфрга кетиб қолади. Ҳурматни тарк қилиши билан гуноҳкор бўлиб қолади. 
Илимни эъзозлаш устозни эъзозлашдир. Али (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Менга бир ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Хоҳласа мени сотади, хоҳласа хизматкор қилади». 
Муаллиф айтади: «Устозни ҳурмат қилиш борасида қуйидаги шеър айтилган:
 
Ҳақларнинг энг устуни муаллимнинг ҳаққи деб билдим,
Ҳар бир муслим учун устоз риоясини қилиш вожиброғи деб билдим,
Батаҳқиқ ҳақ бўлди ҳурмат юзасидан, ҳар бир ўргатган ҳарфи эвазига минг дирҳам!
Динда эҳтиёжинг бўлган бир ҳарфни сенга ўргатган киши диндаги отангдир.     
 
Усмонов Адиз
Мир Aраб олий мадрасаси 
4-курс талабаси 
(таълим ул муталлим китобидан таржима)

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?