09 май 2021 | 28 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:30
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ИЛМ АФЗАЛМИ ЁКИ БОЙЛИКМИ?

 

Пайғамбаримиз с.а.в.умматларини турли услубларда билим-маърифатга чорлайдилар, қизиқтирадилар. Дин илмларида билимдон бўлиш – бандага Аллоҳ таоло яхшиликни хоҳлагани, деб тушунтирадилар:
عَنْ مُعَاوِيَةَ رضي الله عنه قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ يُرِدِ اَللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي اَلدِّينِ" ) مُتَّفَقٌ عَلَيْه 
яъни: “Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”.
Пайғамбар с.а.в.марҳамат қиладилар: «Аллоҳга қилинган ибодатларнинг энг улуғи динда фақиҳ бўлишдир. Бир нафар фақиҳ олим шайтон учун минг нафар обиддан қўрқинчлироқдир. Ҳар нарсанинг асос-устуни бўлгани каби, бу диннинг ҳам устуни бор. У фиқҳдир».
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:أَنَا مَدِينَةُ الْعِلْمِ وَعَلِيٌّ بَابُهَا
“Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”.
Шу ҳадисни эшитиб, бир нечта хорижийлар ҳасад қилиб, 10 таси ўзаро маслаҳатлашиб айтдиларки: “Ўн киши танҳо-танҳо бориб бир масалани сўраймиз, агар ҳар биримизга бошқа жавоб берса, Муҳаммадни сўзлари ростлиги маълум бўлади ва Али олимлиги аниқланади, аммо бир хил жавоб берса демак ҳамма гап ёлғон бўлади”, деб имтиҳон қилишни маслаҳат қилдилар. Биринчиси ҳазрати Али р.а. олдиларига келиб: “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, деб савол берди. Ҳазрати Али к.в. дедилар:
Илм пайғамбарлардан қолган меросдир, аммо бойлик Қорун, Шаддод ва Фиръавн ва уларга ўхшаш кофирлардан қолган меросдир.
Илм кишига ҳамма балолардан сақловчи қўрғондир, у сенга қўрғон бўлади, аммо бойликка эса сен ўзинг қўрғон бўласан.
Бой бўлган кишининг душмани кўп бўлур, илмлик зотнинг дўстлари бисёр бўлур.
Бойликни сарф қилсанг камайиб кетаверади, аммо илмни сарф қилишинг сари кўпаяди.
Бойлиги бўлган кишини бахиллик ва зиқналик сифати билан ёд қиладилар. Илмлик кишини эса улуғлик ва ҳурмат ила ёд қиладилар.
Бойликни ўғридан эҳтиёт қилиш керак, аммо илмни эҳтиёт қилиш шарт эмас, чунки уни ўғри ололмайди.
Бойлиги бор кишини қиёматда молининг ҳисоб китоб қилинади, аммо илмлик кишини илмидан ҳисоб олинмайди.
Бойлик кўп турса эскириб, чириб йўқ бўлиб кетади, аммо илм кўп турган сари қувват ҳосил қилади.
Бойлик дегани қалбни қорайтириб, хира қилади. Илм дилни равшан ва мунаввар қилиб нурли қилади.
Одамни моли кўп бўлса, унга  маст бўлиб, Фиръавндек даъвои Худолик қилади. Агар кишининг илми кўп бўлса, пайғамбарлардек шикасталик ила бандалик қиладилар.
Шундан сўнгра хорижийлар ҳаммалари ҳазрати Алини олимликларига ва Пайғамбар алайҳис саломнинг ростгўйликларига иймон келтириб мусулмон бўлдилар. Ҳазрати Али к.в. уларга қараб: “Агар сизлар мени умрим тамом бўлгунча ушбу сўздан сўрасангизлар эди ҳар бирингизга бошқа-бошқа жавоб берардим”, дедилар.
Ҳам дунё ҳам охират саодатига эришиш учун сабаб бўладиган илмни ўрганишликдан толиби илмларни бирор нарса тўса олмайди. Айни пайтда бутун дунёда жумладан, мамлакатимизда ҳам коронавирус пандемияси сабабли карантин чоралари қўлланилаётган пайтда ёшларимиз вақтларини беҳудага сарф қилмасликлари, балки вақтни ғанимат билиб онлайн дарсларда фаолроқ иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир. 
 
А.Нажмиддинов
Мир Араб ўрта махсус ислом
 билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?