18 июн 2021 | 9 зулқаъда 1442
  • Бомдод 04:25
  • Қуёш 05:08
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:30
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Бўсағаси табаррук бўлган дарвоза

Мир Араб мадрасасининг қиблага қараб турган дарвозаси бор. У дарвозанинг остонасини не-не улуғлар, буюклар босмаган дейсиз. Ҳар бир иш бўсағадан бошланади деб бежизга айтишмаган. Муҳанддислик бўйича ота-боболаримиз нафақат юксак мақомга эришишган, балки иморатнинг ҳар бир қисмини ҳикматга мос қилиб қуришган.

Ким Бухоронинг “Пойи калон” мажмуасига келган бўлса, бир ажойиб ҳолатнинг гувоҳи бўлади. Бино қилинганига минг йил бўлган масжид чуқурликда қурилган, аммо мадраса эса одам бўйи юқорироқ қилиб бино қилинган. Нега, нима ҳикмати бор? Энди тафаккур қилинг, инсон қачон чуқурликка киради? Қачонки қабрга кирса, қабрда эса инсон дунёдан узилади. Демак, ота-боболаримиз масжидга, Аллоҳ билан мулоқотга киришганнингда дунёдан узулиб ибодат қил дейишмоқчи. Аммо мадраса-чи, нега илм маскани баландда? Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ

Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради

Шунинг учун Мир Араб мадрасаси одам бўйи баланд қилиб бино қилинган. Мадрасанининг остонаси эса кишининг пешонаси билан баб-баравар келади. Мадраса илм маскани бўлгани учун меъморларимиз оятга мувофиқ тарзда баланд қилиб қурганлар ва илм масканининг остонаси кишилар кўзларига тўтиё бўлсин деб ишора қилишган.

Мир Араб мадрасасининг дарвозаси икки табақадан иборат. Мадрасага кираверишда дарвозанинг ўнг табақаси ўша мадраса қурилган даврдаги 500 йиллик табақа, аммо чап табақаси эса 250 йил бўлган. Дарвозанинг бўйи 3 м. 75 см, эни 2 м 50 см. Дарвоза усти аркасимон бўлиб, аркаси ҳам 1 метр тахта чамбарак билан ясалган. Дарвозанинг материали арча дарахт(ёғочи)идан, аммо остонаси тут дарахтидан ясалган. Айтишларича, 500 йиллик дарвозанинг ёғочи яна 500 йил бўлган арча дарахтидан ясалган дейишади.

 Дарвозада ҳалқа ва болғачали тақиллатгичлар мавжуд. Ҳаммамизга маълумки, қадимда дарвозани тақиллатиш орқали эркак киши ёки аёл киши келганлиги маълум бўлган. Дарвозанинг халқаси аёллар учун, аммо болғачали тақиллатгичи эркаклар учун махсус ўрнатилган.

Ҳар бир иш ниятга боғлиқ дейишгани каби, мадрасага кирмасдан бурун дарвозанинг табақасига форсчада икки мисра байт ёзилган:

Дар ин мақоми фараҳбахш ҳар ки манзил кард

Муроди хеш аз ин ошиён ҳосил кард

Таржимаси:

Бу ҳузурбахш жойда ким қилди манзил

Бу ошиёндан ўз муродин қилди ҳосил.

Чап томондаги табақанинг тепасида жаннатийларга қилинган хитоб ояти дарвозага ўйиб нақш қилинган:

ادْخُلُوهَا بِسَلَامٍ آمِنِينَ

Уларга: “(Жаннатларга) тинчлик билан соғ-омон киринглар, дейилур

Албатта бу оят ва байтлар ҳар бир кирувчининг ниятини тўғрилаб ва қаерга кираётганлигини эслатиб қўяди. Мир Араб мадрасаси 500 йиллик тарихи давомида ушбу дарвоза бўсағасидан қанча-қанча буюк Ислом дарғалари таълиму тадрис бериш учун кириб чиққанлар. Шу сабаб бу мадраса остонаси табаррук ҳисобланади.

“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти

мудири Мавлонов Жамол

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?