20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ҚУРБОНЛИК ҚИЛАЁТГАНДА ҚАЙСИ ДУО ЎҚИЛАДИ?

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَا فَاطِمَةُ قَوْمِي إِلَى أُضْحِيَّتِكِ فَاشْهَدِيهَا فَإِنَّهُ يُغْفَرُ لَكِ عِنْدَ أَوَّلِ قَطْرَةٍ تَقْطُرُ مِنْ دَمِهَا كُلُّ ذَنْبٍ عَمِلْتِيهِ وَقُولِي: إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ. رَوَاهُ الحَاكِمُ.
 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қизлари) Фотимага: «Қурбонлигинг олдида тур, унга гувоҳ бўл. Сабаби, унинг илк томчи қони оқиши билан барча гуноҳларинг кечирилади. Сен: «Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман», деб айт», дедилар» (Ҳоким ривояти). 
 
Демак, ҳадиси шарифга биноан қурбонлик қилаётган одам қуйидаги дуони ўқиши лозим:
 
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ.
 
Ўқилиши: «Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ъааламиийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимиийн».
 
Ёки ушбу дуони ўқийди:
 
 اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ هَذَا مِنِّى، كَمَا تَقَبَّلْتَ مِن حَبِيْبِكَ مُحَمَّدٍ، وَ خَلِيْلِكَ إِبْراهِيْمَ عَليْهِما السَّلامُ، بِسْمِ اللهِ، وَاللهُ أَكبَرُ 
 
Ўқилиши: «Аллоҳумма, тақоббал ҳаза минний. Кама тақоббалтаҳа мин ҳабийбика Муҳаммадин ва холийлика Иброҳийма алайҳимассалом. Бисмиллаҳи, валлоҳу акбар».
 
Маъноси: «Аллоҳим! Бу (қурбонлигим)ни ҳабибинг Муҳаммад ва халилинг Иброҳим алайҳимассаломлардан қабул қилганингдек мендан қабул айла. Аллоҳнинг номи билан (сўяман). Аллоҳ буюкдир».
 
Қурбонлигини ўзи сўймоқчи бўлганлар ёки қурбонлик қилинаётган пайтда ҳозир бўлганлар ушбу дуолардан бирини танлаб, қурбонлик ибодатини адо этадилар. Ана шунда қурбонлик унинг номидан қабул қилинади. 
Агар қассоб ушбу дуони ўқиса, қурбонлик қассобнинг номига ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун қассоб қуйидаги дуони ўқиши керак:
 
 اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ هَذَا مِن ....... كَمَا تَقَبَّلْتَ مِن حَبِيْبِكَ مُحَمَّدٍ، وَ خَلِيْلِكَ إِبْراهِيْمَ عَليْهِما السَّلامُ، بِسْمِ اللهِ، وَاللهُ أَكبَرُ 
 
Ўқилиши: «Аллоҳумма, тақоббал ҳаза мин.......... Кама тақоббалтаҳа мин ҳабийбика Муҳаммадин ва холийлика Иброҳийма алайҳимассалом. Бисмиллаҳи, валлоҳу акбар».
 
Маъноси: «Аллоҳим! Бу (қурбонлик)ни ҳабибинг Муҳаммад ва халилинг Иброҳим алайҳимассаломлардан қабул қилганингдек .........дан қабул айла. Аллоҳнинг номи билан (сўяман). Аллоҳ буюкдир».
 
Яъни, қассоб нуқталар ўрнига қурбонлик соҳибининг исмини зикр қилади. 
Азизлар, бу борада диққат-эътибор қаратиб, ҳаммасини рисоладагидек бажарсак, қурбонлигимиз мукаммал бўлиб, ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
 
ЭРКИН ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?