20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ҚУРБОНЛИККА ЯРАМАЙДИГАН ЖОНИВОРЛАР

Ҳанафий мазҳабида туя, сигир, қўтос, қўй ва эчки қурбонлик қилинишини ҳаммамиз яхши биламиз. Булардан бошқа ҳайвонларнинг қурбонлик ўрнига ўтмаслигини ҳам. Яна шунга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз зарурки, ушбу ҳайвонларнинг ҳам барчаси қурбонлик қилинавермайди. Ҳадиси шарифларда уларнинг сифати очиқдан-очиқ баён қилиб берилган.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас; ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон, беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон, чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон ва мияси чатоқ ҳайвон», дедилар» (Термизий ривояти).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни кўз ва қулоғини яхшилаб кўриб олишимизга; ғилайни, муқобалани, мудобарани, харқони ва шарқони қурбонлик қилмаслигимизга амр қилдилар. Мен:
«Муқобала нима?» дедим.
«Қулоғининг бир томони кесилган», дедилар.
«Мудобара нима?» дедим.
«Қулоғининг учи кесилган», дедилар.
«Шарқо нима?» дедим.
«Қулоғи ёрилган», дедилар.
«Харқо нима?» дедим.
«Қулоғи белги учун йиртилган», дедилар» (Термизий ривояти).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоғи кесик ва шохи синиқларни қурбонлик қилишдан қайтардилар» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисларни жамлайдиган бўлсак, қурбонлик қилмоқчи бўлган ҳайвонимиз кўзи соғлом, оёғи саломат, қулоғи йиртиб ташланмаган, шохи синмаган, касал бўлмаган, жиннилик тегмаган бўлиши керак. Шунингдек, ўта ориқ ҳайвон ҳам қурбонликка ярамайди.
Бир кўзи кўрмайдиган, қулоғи, шохи ва думининг учдан биридан кўп қисми кесилган ва сўйиладиган ергача ўзи юриб бора олмайдиган даражада оқсоқ ҳайвонлар ҳам қурбонликка ярамайди. Қурбонликка қанчалик бақувват, қанчалик йирик ҳайвонни сўйсак, қиёмат кунида ўзимизга асқотади.
 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اسْتَفْرِهُوا ضَحَايَاكُمْ ، فَإِنَّهَا مَطَايَاكُمْ عَلَى الصِّرَاطِ.
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир», дедилар».
Яна бир ҳадисда: «Қурбонликни катта қилинглар, чунки сирот кўпригидан ўтаётганингизда у сизга уловлик вазифасини бажаради», дейилган.
Шундай экан, ҳар биримиз қурбонликка сўймоқчи бўладиган ҳайвонларнинг қурбонликка жоиз ёки жоиз эмаслигини тўғри англаб, ҳар тарафлама мосини танлашимиз зарурдир. 
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус 
Ислом билим юрти мударриси
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?