20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ҚУРБОНЛИККА ЯРАЙДИГАН ЖОНИВОРЛАР

Қурбонлик қиладиган киши қурбонлик қилинадиган ҳайвонларга ҳам диққат билан эътибор бермоғи керак бўлади. Агар қурбонликка ярамайдиган ҳайвонлар сўйилса, у қурбонлик эмас, балки оддий гўшт ўрнига ўтиб қолади. 
Барчамизга маълумки, қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, туя, қўтос, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. 
Булардан бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди. Аммо буларнинг ҳар бирининг белгиланган ёши ва сифатига ҳам эътибор қаратиш зарурдир. Туя бўлса, беш ёшли, қорамол бўлса, икки ёшли, қўй-эчки бўлса, бир ёшли бўлиши керак. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, қўй-эчкининг жуссаси катта бўлса, олти ойлиги ҳам кифоя қилади.
Демак, имкони бор одам камида бир ёшли қўй ёки эчки қурбонлик қилиши керак. Агар камбағаллиги туфайли, қўли қисқалик қилиб, бир ёшли қўё-эчкининг иложини қила олмаса, олти ойлик бўлса ҳам, кифоя қилаверади. Бунинг учун у олти ойлик бўлса-да, жуссаси йирикроқ бўлиши зарурдир.
Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далилдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусиннадан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлади», дедилар» (Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривояти).
Мусинна ёшига тўлгани, жазаъа эса олти ойлигидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита шохли ола қўчқорни қурбонлик қилдилар. Уларни ўз қўллари билан сўйдилар, тасмия айтдилар, такбир айтдилар ва оёқларини бўйнига қўйдилар» (Термизий ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қора билан босадиган, қора билан чўкалайдиган ва қора билан назар соладиган қўчқор олиб келишга амр қилдилар. Бас, уни қурбонлик қилиш учун келтирилди ва У зот: «Эй Оиша, пичоқни келтир! Тошга қайраб юбор!» дедилар. Мен ўшандоқ қилдим. У зот уни олдилар. Сўнгра қўчқорни ёнбошига ётқазиб: «Бисмиллаҳи! Эй бор Худоё! Муҳаммаддан, унинг оиласидан ва уммати номидан қабул қил», дедилар ва уни қурбонлик қилдилар» (Термизий ривояти).
Демак, қурбонлик қилиш учун ҳар томонлама соғлом, кўзи, оёғи, аъзоси саломат ҳайвонни танлаш мақсадга мувофиқдир. Яна шунисига ҳам эътибор қаратиш ўринлики, Пайғамбар алайҳиссалом қурбонлик қилаётганларида Оиша онамизни ҳам ёнларига чақирганлар ва бу ибодатга гувоҳ қилганлар. Биз ҳам ўрни келганда ана шундай йўлни тутсак, суннатга риоя этган бўламиз.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус 
Ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?