27 сентябрь 2021 | 20 сафар 1443
  • Бомдод 05:55
  • Қуёш 06:35
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:50
  • Шом 18:40
  • Хуфтон 20:10

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

АРАФА КУНИ

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.
Аллоҳ таоло бу кун билан қасам ичганининг ўзиёқ бу куннинг нақадар аҳамиятли эканидан далолатдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганлар: «Аллоҳ таоло Фажр сурасида қасам ичиб айтган «жуфт»дан мурод Қурбонлик куни, «тоқ»дан мурод эса Арафа кунидир».
Демак, Арафа куни нафақат ҳадисда, балки Қуръони каримда ҳам зикр қилингандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оятдаги «ал-явмул-мавъуд» (ваъда қилинган кун) қиёмат куни, «ал-явмул-машҳуд» Арафа куни, «шоҳид» эса жумъа кунидир», деганлар».
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир куни яҳудийлар Моида сурасининг учинчи оятини назарта тутиб, Умар розияллоҳу анҳуга: «Сизлар бу оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик», дейишди. Умар розияллоҳу анҳу: «Албатта, мен у оятнинг қайси пайт, қаерда нозил бўлганини, ўша пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда бўлганларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. Ўша куни жумъа куни эди. Биз Арафотда эдик», деб жавоб бердилар».
Арафа куни – динимиз комил этилган, неъматлар тугал қилинган кун. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят). 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунидан кўра Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган бирор кун йўқдир», дедилар» (Муслим ривояти). 
Арафа куни мўмин-мусулмонлар учун байрамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз – Ислом аҳлининг байрамимиздир», деганлар (Абу Довуд ривояти). 
Бу куннинг фазилатларидан яна бири шуки, Арафа куни тутилган рўзанинг савоби минг куннинг савобига тенг, у икки йиллик гуноҳга каффорат ҳам бўлади. 
 
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَامَ يَوْمَ عَرَفَةَ غُفِرَ لَهُ ذَنْبُ سَنَتَيْنِ مُتَتابِعَتَيْنِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
 
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Арафа куни рўза тутса, кетма-кет икки йиллик гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар» (Табароний ривояти). 
 
Айнан шу куни Аллоҳ таоло кўплаб жонларни дўзахдан озод этади, рўзадор бандаларини кўрсатиб фаришталарга мақтанади, уларнинг гуноҳларини мағфират қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирон кун Арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар» (Муслим ривояти). 
Ибн Абдул Барр раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бу ўша бандаларнинг гуноҳлари мағфират этилганига ишорадир. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳ аҳли билан ҳеч қачон фахрланмайди. Фақат тавба ва мағфиратдан сўнг бу нарса бўлиши мумкин».
Биз ҳам бу кунни ғанимат билиб, қадрига етиб, тоат-ибодат, рўза ҳолда ўтказсак, иншааллоҳ, ҳадиси шарифларда айтиб ўтилганидек, савобларга бурканамиз, гуноҳлардан покланамиз, Аллоҳ таолонинг мақтовига эришамиз, Унинг розилигини қозонамиз, қиёмат куни бошқа умматлар олдида юзимиз ёруғ бўлади.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?