29 январ 2022 | 26 жумадис сони 1443
  • Бомдод 07:00
  • Қуёш 07:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:25

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Эътиқодда адашмайлик

Биламизки “ақийда” сўзи арабча “ақада” феълидан олинган бўлиб “бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш”  маъносини англатади. Бу сўзнинг жами  “ақоид” бўлади.
 Ислом ақийдаси мусулмон инсонни  маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эьтиқодлар мажмуъасидир. Бирор бир нарсага эътиқод  қилиш учун уни  шубҳа қолдирмайдиган даражада мукаммал билиш лозимдир. Бунинг учун аввало уни тушуниш керак.  
Ақоид илми тарифи аллома  Мулло Али корининг “Ал-Фиқҳул Акбар” китобига қилинган шарҳида қуйидагича зикр килинган: “У, бир илмки, унда эътиқод қилиш лозим бўлган нарсалар ҳақида баҳс қилинади”. Бу таъриф таърифларнинг энг қисқа, энг жамловчи, энг осон, энг шомил таърифидур. 
Ақидавий фирқаланишлар ва турли ихтилофлар пайдо бўлгач соф Ислом ақийдасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқди. Улар Қуръони Карим  ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)  суннатлари асосида ва Набий (с.а.в)нинг  саҳобалари услубида ақийда масалаларини ёрита бошладилар. Уларга “Аҳли Сунна ва жамоъа” номи берилди. 
Кейинрок одамлар тушиниши ва фаҳмлаши учун турли матнлар таъвил қилинди. Турли китоблар битилди. Аҳли сунна ва жамоъанинг ақийда буйича маълумотлари тўпланиб, тартибга солинди. Ва ниҳоят Аҳли сунна вал жамоъа ақидавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди. “Аҳли сунна ва жамоъа” дегани “суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қилганлар” деган маънони билдиради. Бу борада Аҳли сунна ва жамоъанинг ақийда бўйича имомлари имом ал-Ашъарий ва имом ал-Мотуридий деб тан олинган.
Бу икки имом Ислом оламининг икки тарафида Ашъарий Басралик Мотурудий Самарқандлик бўлса хам бир-бирлари билан кўришмаган лекин бир хил ишни бир хил вақтда  бир хил тарзда адо этганлар ва шу тариқа уларни Аҳли сунна ва жамоъанинг имомлари деб эътироф қилинган.
Аҳли сунна ва жамоъа мазҳабининг икки имомларининг ақийдаларини солиштириб кўрган  Шайхлардан бирлари икки томон ўттизта масалада хилоф қилганларини айтиб ўтганлар лекин, бу хилофлар фақат лафзда эканини айтганлар.
 
 
Акрам Абдуллаев,
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси,
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?