20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

УЙДА ҚОЛИНГ! (Чоршанба куни)

Тонгдан олдин уйқудан туриб, таҳорат олиб, 4 ракаат нафл намоз ўқидим. Бомдод намозига қадар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан 100 тасини ўқидим, намоздан кейин қуёш чиққунга қадар уларнинг 20 тасини ёд олишга муваффақ бўлдим. Шу билан бир қаторда Ясин сурасини ўқидим. Ҳадиси шарифда Ясин сураси Қуръоннинг қалби экани, уни ўқиганга Қуръонни ўн марта қироат қилганнинг савоби берилиши зикр этилган. Қолаверса, машойихларимиз ҳар куни бомдод намозидан кейин бу сурани ўқишни ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар.
Ишроқ намозининг кетидан 10 ракаат нафл намоз ўқидим. Сўнг одатимга биноан эрталабки бадантарбия машғулотлари билан шуғулландим.
Оила даврасида нонушта қилиб бўлгач, ҳаммамиз бирга 100 мартадан тасбеҳ, 100 мартадан таҳмид, 100 мартадан такбир, 100 мартадан таҳлил, 100 мартадан истиғфор ва 100 мартадан салавот айтдик. Зикр билан Аллоҳ таолога яқинлик пайдо бўлади. Зикрдан мақсад ҳам, аллоҳга яқин бўлишдир. 
Чошгоҳ бўлганда 4 ракаат зуҳо намозига қўшиб 10 ракаат нафл намоз ўқидим. Сўнгра ётиб сал дам олдим.
Уйқудан тургач, тушгача 100 та ҳадис ўқидим. Қариндош-уруғларга телефон орқали боғланиб, соғликларини сўраб турдим. Баъзиларига маслаҳат бердим, айримларини озодаликка, ибодатга, китоб ўқишга қизиқтирдим.  
Пешин намозидан сўнг асргача 10 ракаат намоз ўқидим, 150 та ҳадиси шарифни мутолаа қилдим. Асрни ўқигач, шом намозига қадар фарзандларим билан бирга яна 100 мартадан тасбеҳ, 100 мартадан таҳмид, 100 мартадан такбир, 100 мартадан таҳлил, 100 мартадан истиғфор ва 100 мартадан салавот айтдик. Кўп зикр қилган одамнинг қалбида дунёнинг, унинг матоҳларининг муҳаббатига жой қолмайди. Унинг қалбига Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббат сиғмайди.
Шом ва хуфтон оралиғида Қуръони каримдан бир пора тиловат қилдим. Шундан кейин ҳаммамиз Воқеа сурасини ўқидик. Ҳадиси шарифда Воқеа сурасини ўқиб юрган хонадонга абадий қашшоқлик йўламаслиги баён этилган.
Ора-сирада вақт топиб айрим китоблардан мутолаа ҳам қилдим, янгиликлардан воқиф бўлдим, ижод билан шуғулландим. 
Хуфтон намозини ўқигач, 10 ракаат нафл намоз ўқидим. Намоздан сўнг яна 150 та ҳадис ўқидим. Унинг сўнгидан Саййидул истиғфорни айтдим. Ҳадиси шарифда ким Саййидул истиғфорни ишонч билан айтса жаннат аҳлидан бўлиши ваъда берилган. 
Ундан кейин “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шай-ун фил арзи вала фис сама. Ва ҳувас самийъул алийм” дуосини ўқидим. Ҳадиси шарифда ушбу дуони ўқиб юрган кишига тун бўйи бало яқин йўламаслиги айтиб ўтилган. Қолаверса, Аллоҳ таоло дуо қилган бандасини севиши ҳақида ҳадис ҳам бор. Яна бир ҳадисда Аллоҳ таолога дуо қилмаган банда Унинг ғазабига учраши ҳам зикр этилган.
Ётиш олдидан Мулк сурасини ўқиб, дуога қўл очдик. Ҳадиси шарифда Мулк сурасини ўқиб юрган киши қабрда азобланмаслиги ва бу сура қиёмат куни ўқувчисини шафоат қилиши баён қилинган. Таҳажжуд намозига туриш мақсадида соатни тартибга келтириб уйқуга ётдим. Таҳажжуддан кейин ҳам имкон қадар ҳадиси шарифлардан ўқишни дилимга тугиб қўйдим.
Кун давомида қилган ишларимни ҳисоблаб кўрсам, беш вақт ва таҳажжуд намозидан ташқари 50 ракаат нафл намоз ўқибман, Қуръони каримдан Ясин, Воқеа ва Мулк сураларидан ташқари 1 пора тиловат қилибман, ҳадиси шарифлардан 500 та ўқишга ҳамда 20 тасини ёд олишга муваффақ бўлибман, 200 мартадан тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил, истиғфор ва салавот айтибман, қанчадан-қанча дуою илтижолар қилибман.
Азизларим, сиз бундан кўпига қодирсиз. Бир уриниб кўринг, албатта, қўлингиздан келади. Иншааллоҳ, қалбингиз нурга тўлади, танингиз яйраб, руҳиятингиз кўтарилади...
Ишонаверинг, Аллоҳ таоло ҳар бир ўқиган намозингизга ёмғир томчиларидек баракасини ёғдиради, Қуръони каримдан ҳар бир ўқиган ҳарфингизга дарахт барглари, денгиз кўпиги, жониворлар туки, саҳро қумлари ададича ажр-мукофот битади, айтган ҳар бир зикрингиз миқдорича раҳмат нурини сочади, ҳар бир айтган истиғфорингиз ададича гуноҳингизни кечади, нуқсонингизни ёпади, камчилигингизни тузатади, хатонгизни бартараф этади. Аллоҳга яқинлашганингиз сайин фаришталар пешонангиздан ўпади, жаннат мунтазир туради, номаи аъмолингизга осмону фалакдаги юлдузлар сонидан минг-минг чандон ортиқ савоблар ёзилади. Қанча кўп ҳадис ўқисангиз, Пайғамбар алайҳиссаломнинг муҳаббат ва шафоатларига шунча кўп сазовор бўласиз. 
Қадрдонларим, шундоғам вақт ўтмоқда, уни ғанимат билинг, беҳуда сарфламанг, исрофдан қўрқинг, жавобидан хавфсиранг, танбалликни йўқотинг, шайтоннинг алдовига учманг, нафсингизга эрк берманг, ўзингизни қўлга олинг, бандалигингизни унутманг, оила аъзонгиз бағрида кўпроқ ҳидоятга, маърифатга, ибодатга, саодатга, шафоатга, садоқатга, мағфиратга, бир сўз билан айтганда Аллоҳнинг розилигига интилинг.
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?