20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Таълим ва устозлар

 Мир Араб мадрсасини қурган зот Абдуллоҳ ал-Яманий тожу тахтдан кечиб Самарқанга таълим олишлик учун Ямандан келади. Хожа Аҳрори валийга шогирд тушиб у Зотдан қисқа муддатда иршод хати олгандан сўнг, Хожа Аҳрори Валийнинг бошқа шогирдлари бунда хафа ҳол бўлишади. Шунда Ҳазрат Хожа Аҳрори Валий қуйдаги байтни айтадилар: 

Гар дар Яманий бо мани дар пеши мани,
Гар дар пеши мани боман найи дар Яаманий.
Ман бо ту чунинам эй нигори Яманий,
Худ дар ажабамки, ман туям ё тумани.
Маъноси: 
Ямандасану, лекин фикру хаёлинг мен билан, мени олдимдасан,
Мен билансану фикру хаёлинг Яманда сен Ямандасан.
Мен сен билан фахрланаман, эй Яманнинг нақшу-нигори,
Мен ўзим ажабдаманки, сен мен мисан, ёки мен сен.
Агар талаба ҳар доим устозининг айтганларини жон қулоғи билан тинглар экан, агар талаба ҳар доим устозини олдида одоб билан туришар экан дунёлар уникидир, барча нарсаларнинг соҳиби бўлишлиги тайиндир. Амир Абдуллоҳ ал-Яманийдек Зот тожу тахтдан кечиб Аллоҳ йўлида таълим олишлик учун келиб таълим олиб, Бухоройи шарифда Мир Араб мадрасасини қурди. Мана беш асрдирки, инсонлар келиб бу даргоҳдан таълим тарбия олишади. Зиёратчиларнинг эса кети узилмайди, бу ҳам бўлса Аллоҳ йўлида олган илмлари сабабдир. Дунёлардан кечиб илмга шошилган инсоннинг хайрли оқибати мана шундай бўлади. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси муборакларида қуйдагилар келтирилади: 
«Қачонки одам боласи вафот этса, унинг амали кесилади. Магар уч нарсадан: жорий садақадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».  (Термизий ривояти)
 Мана неча асрлардирки, инсонлар бу даргоҳдан таълим – тарбия олмоқда, бу ҳам садақайи жория. Инсонлар бу даргоҳдан таълим-тарбия олиб бу даргоҳни қурган зот ҳаққига дуои хайрлар қилишмоқда, бу савобларнинг барчасига Иншоаллоҳ бу даргоҳнинг қурган зотлар ноил бўлиб келишмоқда. 
Инсонни бундай хайрли ишга йўналтирадиган, яхшиликларни ўргатадиган зотлар бу албатта устозлардир. 
Устозларнинг ҳаётдаги ўрни беқиёсдир. Ота она болани етиштириб устозга топширади ва устоз эса уларга ҳаётда ўз ўрнини топишга хизмат қиладиган инсонлардирлар. Ривожланган давлатларнинг биридан сўрашибди: “сизлар бундай даражаларга қандай эришдингизлар” деганда. Улар: “биз аввало устозларимизни қадрладик ва улар бизни фарзандларимизни тарбиялаб беришди” деб жавоб берганлар. 
 
 Мир Араб мадрасаси ходими 
Пешку туман “Бобо Араб” жомеъ масжиди имом хатиби,
Дилшод Алиев

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?