09 май 2021 | 28 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:30
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

РЎЗАНИНГ ТАЪРИФИ

 
Рўза икки турдан иборат: луғавий рўза, шаръий рўза. Рўзанинг луғавий маъноси тийилиш демакдир. Маълум нарсалардан ўзини тийган киши рўзадор саналади. Аъробийлардан бири бир қавмни ёмонлаб «Яхшиликдан рўза тутишади, ёмонликдан оғизлари очиқдир», деган иборани қўллаган экан. Бунда яхшиликни гапиришдан тиллари тийилган, ёмонликни гапиришга тиллари бурро деган маънони тушуниш мумкин. 
Аллоҳ таоло Марям онамиз ҳақларида шундай дейди: «(Эй Марям) Раҳмон учун рўзани назр қилдим, деб айт». Бунда ҳам гапирмасдан жим туриш деган маъно англанади. 
Араблар ҳаракатланмай турган нарсага ҳам гоҳида «совм» – «рўза» иборасини қўллашади. Масалан: «Сомал фарас» – «От рўза тутди». Яъни, «От ҳаракатланмасдан турди». 
Рўзанинг луғавий маъносидан аъзоларни ёмонликдан тийиш тушунилади. Барча аъзонинг рўзаси бор. Тилнинг рўзаси ёмон гапларни гапирмаслиги, қулоқнинг рўзаси ёмон гапларни тингламаслиги, кўзнинг рўзаси ҳаром нарсаларга боқмаслиги, қўлнинг рўзаси шариатга хилоф нарсани ушламаслиги, оёқнинг рўзаси ҳаром йўлга юрмаслиги, қориннинг рўзаси ҳаром луқмадан ҳазар қилиши, авратнинг рўзаси зинодан сақланишидир. Булар нафақат Рамазонда, балки бошқа ойларда ҳам талаб этиладиган одоблардан саналади. Бунга ҳар бир мусулмон умр бўйи амал қилмоғи шарт қилинган. 
Демак, аъзоларни ҳам барча ёмонликлардан рўза туттирмоқ, муҳофаза қилиб юрмоқ, тоатга ишлатмоқ даркор. Шундагина абадий неъматлар қароргоҳи жаннатга дохил бўлиб, еру осмон подшоҳининг дийдорига боқиб хурсанд бўлиш бахтига муяссар бўлинади. 
Шаръий рўза эса тонг отгандан қуёш ботгунга қадар ният билан ейиш, ичиш ва жинсий алоқани тарк этишдан иборатдир. 
Аллоҳга чин дилдан иймон келтирган бандага рўзани тутишга киришишдан аввал ният қилиши, айтиб ўтилган унинг ҳар икки турини маҳкам ушлаган тақдирда ҳақиқий Ҳазрати инсон бўлиши талаб этилади.
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Мир Араб ўрта махсус  ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?