18 июн 2021 | 9 зулқаъда 1442
  • Бомдод 04:25
  • Қуёш 05:08
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:30
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:45

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

РЎЗАНИНГ ТАЪРИФИ

Рўза икки турдан иборат: луғавий рўза, шаръий рўза. Рўзанинг луғавий маъноси тийилиш демакдир. Маълум нарсалардан ўзини тийган киши рўзадордир. Аъробийлардан бири бир қавмни ёмонлаб «Яхшиликдан рўза тутишади, ёмонликдан оғизлари очиқдир», деган иборани қўллаган экан. Бунда яхшиликни гапиришдан тиллари тийилган, ёмонликни гапиришга тиллари бурро деган маънони тушуниш мумкин.  
Аллоҳ таоло Марям онамиз ҳақларида шундай дейди: «(Эй Марям) Раҳмон учун рўзани назр қилдим, деб айт». Бунда ҳам гапирмасдан жим туриш деган маъно англанади. 
Араблар ҳаракатланмай турган нарсага ҳам гоҳида «совм» – «рўза» иборасини қўллашади. Масалан: «Сомал фарас» – «От рўза тутди». Яъни, «От ҳаракатланмасдан турди». 
Рўзанинг луғавий маъносидан аъзоларни ёмонликдан тийиш тушунилади. Барча аъзонинг рўзаси бор. Тилнинг рўзаси ёмон гапларни гапиришдан, қулоқнинг рўзаси ёмон гапларни тинглашдан, кўзнинг рўзаси ҳаром нарсаларга боқишдан тийилган, қўлнинг рўзаси шариатга хилоф нарсани ушламаслик, оёқнинг рўзаси ҳаром йўлга юрмаслик, қориннинг рўзаси ҳаром луқмадан ҳазар қилиш, авратнинг рўзаси зинодан сақланиш. Булар нафақат Рамазонда балки бошқа ойларда ҳам талаб этиладиган одоблардандир. Бунга ҳар бир мусулмон умр бўйи амал қилмоғи шарт қилинган. 
Демак, аъзоларни ҳам барча ёмонликлардан рўза туттирмоқ, муҳофаза қилиб юрмоқ, тоатга ишлатмоқ даркор. Шундагина абадий неъматлар қароргоҳи жаннатга дохил бўлиб, еру осмон подшоҳининг дийдорига боқиб хурсанд бўлиш бахтига муяссар бўлинади. 
Шаръий рўза эса тонг отгандан қуёш ботгунга қадар ният билан ейиш, ичиш ва жинсий алоқани тарк этишдан иборатдир. 
Аллоҳга чин дилдан иймон келтирган бандага рўзани уни тутишга киришишдан аввал ният қилиши, айтиб ўтилган ҳар икки турини маҳкам ушлаган тақдирда ҳақиқий Ҳазрати инсон бўлиши талаб этилади.
Рўза бир неча турга бўлинади. Фарз рўза (Рамазон ойи рўзаси), зиҳор рўза (хотинининг орқасини маҳрамларидан бирининг орқасига ўхшатганда тутилади), жарима рўза (ҳаж арконларидан бирини тарк этганда тутилади), каффорот рўза (Рамазон рўзасини қасддан очганда тутилади), қасам каффороти (қасам ичиб уни бузганда тутилади), фидя рўза (зарарли ишларни қилиб қўйганда тутилади), назр рўза (бирон кун рўза тутишни қасд қилиш), нафл рўза (душанба ва пайшанба кунлари, айёмил бийз – ой тўлган кунлари, шаввол ойида олти кун рўза тутиш) ва бошқа рўзалар шулар жумласидандир. 
Банда бу амали билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни мақсад қилади. Бу билан Аллоҳ унинг тоатларини қабул қилади ва ажрлар билан сийлайди. 
Йил давомида олти кун рўза тутиш ман қилинган холос. Рамазон ҳайити куни, қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги уч кун (яъни ташриқ кунлари) ва рўза тутиш шак қилинган кун. 
Биз айнан дуолар мустажоб бўладиган, баракалар ёғиладиган, меҳр-мурувват тўлиб-тошадиган, гуноҳлар мағфират қилинадиган муборак ойда турибмиз. Уни яхши ниятлар билан кутиб олдик, энди охиригача мукаммал ибодатда ўтказиш, ундан унумли фойдаланиб қолиш пайида бўлишимиз керак.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?