25 июл 2021 | 16 зулҳижжа 1442
  • Бомдод 04:50
  • Қуёш 05:35
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:20
  • Шом 20:05
  • Хуфтон 21:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Исломда тенглик

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи  васаллам ўзларининг хутбаларидан бирида қуйидаги ояти каримани тиловат қилганлар:
“Эй одамлар! Албатта, Роббингиз бирдир. Албатта отангиз бирдир. Ҳаммангиз Одамдансиз. Одам эса тупроқдан. Арабнинг ажамдан фарқи йўқ. Шунингдек қизилнинг оқдан, оқнинг қизилдан фарқи йўқ. Фақат тақво ила”.
Демак, кишилар турли миллатга мансуб бўлиши билан, танасининг ранги бошқача бўлиши билан, асллари бир хил бўлиб бир-бирларидан афзал бўлиб қолмайдилар. Балки, ҳаммалари бир Робб – Аллоҳ таолонинг бандалари, бир – Ота – Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари. Улар бир оиланинг кенгайиб – кўпайиши жараёнида турли ирқ, миллат, халқ, элат, рангларга эга бўлганлар холос. Бу турлилик, хилма – хиллик, бир-бирларидан ўзларини устун қўйиш, афзал кўриш. Ўз биродарини қул қилиб олиш, паст табақадан ҳисоблаш ва турли камситишлар учун эмас. Ким шундоқ тушунчага борса хатокор, унга амал қилса гуноҳкор бўлади.
Кишиларнинг ранглари турлича бўлиши, уларнинг турли қабилалар ва халқларга бўлиниши эса ўзига хос ҳикматга эга. Мазкур ҳикматни бизга Қуръони Карим тушунтириб беради:
“Эй одамлар! Албатта биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта. Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз, энг тақводорроғингиздир”.(“Ҳужурот” сураси).
Демак, одамларнинг турли ва қабилаларга бўлиб қўйишликнинг асосий ҳикмати ўзаро танишишлари учундир. Дунёдаги ҳамма халқларда бир хил тусда, бир хил тилда, бир хил ирқда, бир хил рангда бўлсалар бир-бирларига қизиғи қолмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бир ота-она – Одам ва Ҳавводан тарқалган болаларни уларнинг кўпайишлари жараёнида турли ирқ, миллат, элат, халқ, қабила. Ранг ва шаклларга бўлиниб кетишларини ирода қилмаган.
Илоҳий таълимотдан узоқлашган инсонлар эса вақт ўтиши билан бу омилларни ўзаро адоват, ҳурматсизлик, бир-бирини камситиш, ҳуқуқларини поймол қилиш йўлида ишлатишга ўтиб олганлар.
Аллоҳ таолонинг охирги ва баркамол дини Ислом эса, бундоқ тенгсизликларга чек қўйди. У инсонларни ким бўлишидан, қандай ирқ, миллат, қабила ёки халққа тобеълигидан қатъи назар ҳаммалари тенг ҳуқуқлик эканликларини эълон қилди.
Исломда инсоннинг қадр-қиммати унинг танасининг ранги, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқиши, бойлиги ва насабига қараб эмас, инсонийлигига қараб, тақвосига қараб белгиланади. Юқоридаги оятда: “Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз, энг тақволигингиздир” дейилишидан мақсад ҳам шу.
Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳадисларининг бирида:“Оқ аёлнинг ўғлининг, қора аёлнинг ўғлидан афзаллиги йўқдир. Магар тақво ёки яхши амал ила бўлур” – деганлар.
Ҳа, Исломда инсоннинг қадр-қиймати унинг ёмонликлардан ўзини сақлаши, яхшиликларни кўпчиликка манфаат келтирадиган ишларни кўпроқ қараб ўлчанади. 
Шундай экан, бир-биримизни камситмай, дилини оғритмай, ўзаро ҳамжиҳат, аҳил ва иноқ яшаш пайида бўлишимиз лозим ва лобуддир.
 
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси 
Мақсуджон Акрамов
 
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?