18 июн 2021 | 9 зулқаъда 1442
  • Бомдод 04:25
  • Қуёш 05:08
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:30
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ИСЛОМДА ИЛК ПАЙДО БЎЛГАН ЙЎНАЛИШ

Исломда биринчи бўлиб ажраб чиққан диний-сиёсий оқим хорижийлардир. Хорижийлар Али ибн Абу Толиб (р.а.) ва Муовия (р.а.) тарафдорлари ўртасида ҳукмронлик учун кураш кетаётган бир даврда вужудга келди. Сиффин яқинида 657 йили икки ўртада шиддатли жанг бўлаётганида Муовия (р.а.) нинг аскарлари чекиниб, найзалари учига мушафларни боғлайдилар ва уни юқори кўтариб , Али (р.а.) дан Қуръон билан ҳукм чиқаришни талаб қиладилар. Али (р.а.) бу ҳийла эканлигини билиб, жангни давом эттирадилар. Шунда у кишининг қўшинидан бир тоифа кишилар уларни талабини қондиришни талаб қиладилар. Али (р.а.) рози бўлишга мажбур бўладилар. Музокара олиб бориш учун Али (р.а.) томонларидан Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а.) , Муовия (р.а.) тарафларидан эса Амр ибн Ос (р.а.) музокара учун чиқдилар. Ушбу музокара «Таҳким» деб аталган. Таҳким воқеаси хорижийлар кутган натижани бермади. Шунда улар: «Ким таҳким воқеасини амалга ошириб, тавба қилмаса, катта гуноҳкор, ҳатто кофир бўлади»,- деб айтишади. Улар инсон ҳукм чиқариши мумкин эмас, фақат инсонлар устидан Аллоҳ ҳукм чиқаради дейдилар. Улар Али (р.а.) ва кўпгина мусулмонларни кофирга чиқаришади. Хорижийлар Али (р.а.) нинг қўшинларидан ажраладилар, ва Куфадан чиқиб кетиб, Ҳаруро деган қишлоққа бориб ўрнашадилар. Уларнинг сони 12 минг киши бўлган. Баъзи манбаларда улар ҳарурийлар деб ҳам юритилган. Улар кейинчалик Али (р.а.)га ҳам, Муовия (р.а.)га ҳам қарши кураш олиб борадилар.. Улар ўзларини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаб, « диндан қайтган », « йўқотишга маҳкум этилган » деб эълон қилинган сиёсий ва ғоявий рақибларига нисбатан муросасиз бўлганлар. ВИИИ асрнинг иккинчи ярмига келиб хорижийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Улар: муҳаккима ал-увла, азрақийлар, нажадод, суфрия, ажорида ва бошқалардир.
 
Олимларнинг фикрича, 20 га яқин бўлган гуруҳларнинг ичидан бўлиниши ҳамда умавий ва аббосий халифалар ВИИ-ИХ асрларда хорижийларга қарши кескин кураш олиб бориши натижасида, уларнинг аксарияти қириб ташланган. Қолганлари Шимолий Африкада ўз давлатини вужудга келтирган. Улар халифаликдаги «Зинжийлар», «Абу Муслим» қозғалонларида фаол иштирок этганлар. Ҳозирда хорижийларнинг Ибодий сектаси Жазоир, Тунис, Уммон, Танзания каби ҳудудларда учрайди.
 
Мир араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?