25 июл 2021 | 16 зулҳижжа 1442
  • Бомдод 04:50
  • Қуёш 05:35
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:20
  • Шом 20:05
  • Хуфтон 21:35

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Исломда ўқилган илк жумъа

Исломдан аввал жумъа кунини “Аруба куни” деб номланар эди. “العَرُوبَةُ” – сўзи “аслзода араблар” деган маънони билдиради. Унинг яна бир номи – «явмул мазийд», яъни хайру баракот зиёда қилиб бериладиган кун. Аруба номини ўзгартириб, биринчи бўлиб жумъа деб номлаган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта боболари Каъб ибн Луайдир. Абу Қосим Суҳайлий (1114й -1185й) ўзининг “Ровзатул унуф фи шарҳис сийратун набий” номли китобида: “Каъб ибн Луай Аруба кунида биринчи бўлиб  арабларни жамлаган ва ўша кунни жумъа деб номлаган зотдир. У ҳар жумъа куни қурайшликларни тўплаб, уларга хутба қиларди”.  Жумъа сўзи эса “жамланиш” маъносини англатади.
Жумъа намози Исро кечасида фарз бўлган, лекин мусулмонларнинг сони кам бўлгани сабабли Маккаи мукаррамада алоҳида масжид қуриб, ўқий оладиган ҳолатда эмасдилар. Шунинг учун ҳижратга қадар жумъа ўқилмаган. Мадинаи мунавварада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилмасларидан аввал яҳудийлар шанба, насоролар якшанба куни барчалари бир жойга жам бўлиб, ибодат қилишар эди.
Мадинанинг сардорларидан бири Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу ҳафтанинг бир кунида мусулмонларнинг барчасини тўплаб, Аллоҳга зикр ва шукр қилиб намоз ўқишни фикрини қилди ва бу ишга жумъа кунини танлади ва биринчи бўлиб, жумъа кунида мусулмонлар бир жойга тўпланиб ибодат қилдилар. Бу биринчи жумъа эди.
Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оталарининг кўзи ожиз бўлиб қолгач, у киши етаклаб юрар эдилар: «Отам қачон жумъа куни азонни эшитса, Асъад ибн Зурорага раҳмат тилар эди. Мен бу ҳақда сўрадим. У киши: «Чунки у бизга илк бор Нақийъул Хазимот деб номланадиган «Нақийъ»да Бану Баёза Ҳаррасининг «Ҳазмун набийт»ида жумъа ўқитган кишидир», – деди. Мен: «Ўша куни неча киши эдинглар?» – дедим. У киши: «Қирқта», – дедилар». Абу Довуд, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоят қилишган.
Абдурраҳмон ибн Каъбнинг оталари машҳур саҳобий Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу қариганларида кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. Абдурраҳмон раҳматуллоҳи алайҳи оталарини етаклаб юрар эди. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон Жумъа ҳақида сўз борса, Асъад ибн Зурорани Аллоҳ раҳмат қилсин, деб қўяр эдилар. Бу иш бир неча бор такрорлангандан кейин Абдурраҳмон оталарининг бу ишларига қизиқиб, нима учун Жумъа зикр қилинса, Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳуни Аллоҳ раҳмат қилсин, дейишлари ҳақида сўрадилар. Шунда, Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу уларга биринчи бўлиб Жумъа намозини ўқитган одам эканликларини, шунинг учун қачон Жумъа ҳақида сўз очилса, у кишига Аллоҳдан раҳмат тилашларини айтиб бердилар. Шу билан бирга, бу иш қаерда содир бўлганини ҳам ҳикоя қилиб бердилар. «Нақийъу Хазимот» жой номи бўлиб, Хазимотнинг ботқоқликдан қуриган жойи маъносини англатади. «Бани Баёза ҳарраси» эса ансорийларнинг Бани Баёза қабиласига мансуб қора тошли ерни билдиради. Мадинадан бир мил узоқда «Ҳарра» номли қора тошли жой бор. «Ҳазмун Набийт – Ҳазм дегани пастлик ер, дегани, ан-Набийт эса Яманлик бир уруғнинг отаси, Амр ибн Молик исмли кишининг лақаби. Демак, Мадинаи Мунавварада ўқилган биринчи Жумъа намози шаҳар яқинидаги Ҳарра номи билан машҳур бўлган қора тошли, ҳозир шаҳар ичида қолган жойда, ўша жойнинг қуриган ботқоқлигида жойлашган Бани Баёз қабиласига оид «Ҳазмун Набийт» номли қишлоқда ўқилган экан. Бу ишни Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу ташкил қилган эканлар. Жумъа намози қишлоқ жойда ҳам ўқилади, деганлар ушбу ривоятни ҳам далил қилиб келтирадилар. Шунингдек, ушбу ҳадисда Абдурраҳмон ибн Каъб раҳматуллоҳи алайҳининг ўз оталаридан «ўша куни неча киши эдингиз?» деб сўраганларида, у кишининг «қирқта», деб жавоб берганлар.
Ўша куни Маккаи мукаррамадан Мусаъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу номига куннинг ярмидан сўнг барча тўпланиб икки ракъат намоз ўқиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактублари келди. Шундай қилиб жоҳилиятда энг биринчи бўлиб Каъаб инб Луай жумъани жорий қилган бўлса, Исломда биринчи бўлиб Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу жумъани қоим қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилганларида 14 кун Қубо деган жойда истиқомат қилганлар. Қубодан Мадина тараф йўлга тушиб, туянинг устида эканликларида Бану Солим қабиласида жуманинг аҳкомлари нозил бўлди ва умматга жума фарз қилинди. Биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша жойда адо қилганлар. Шунинг учун ҳозирги кунда Мадинадаги ўша масжидни “Жума масжиди” деб номланади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исломдаги биринчи жумадаги хутба ва биринчи жума намозлари эди. 
Манбалар асосида маълумотлар тўпланди: 
Жамол Мавлянов Мир Араб ўрта махсус
Ислом билим юрти мудири
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?