20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ДИНИМИЗНИНГ ОҚИМЛАРГА МУНОСАБАТИ

Ислом дини бутун инсониятни абадий саодатга  эриштирувчи диндир. У барчани ўзаро тинчлик асосида яшашга ва бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатишга буюради. Бугунги кунда дунё аҳолисининг тахминан 1,3 миллиарди ислом динига эътиқод қилади. Уларнинг 92,5 %ни аҳли сунна вал жамоа йўналишига мансуб мусулмонлар ташкил этади. Ушбу йўналишдаги   мусулмонлар Қуръон ва суннатга қатъий амал қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг  издошлари  йўлларидан бормоқдалар. Улар бир-бирлари   билан якдилликда, тинч-тотувликда ҳаёт кечирмоқдалар. Аммо булардан фарқли ўлароқ, ислом тарихида кўпгина адашган фирқалар ҳам зоҳир бўлди. Улар мусулмонларнинг орасида ихтилоф, тафриқа уруғларини сочиб, турли хил фитналарни келтириб чиқардилар, мусулмонларнинг  бошига  сўнгсиз кулфатларни ёғдирдилар. Уларнинг ихтилофлари баъзи ҳолларда кўнгилсиз ноҳушликларга сабаб бўлди. Бунга, жумладан, ҳар қандай мазҳабга эргашишни, яъни, мужтаҳид олимлар ишлаб чиққан хулосани тўғри деб тан олишни хато ҳисоблайдиган тоифаларни мисол келтириш мумкин. Бундай тоифалар оммани ўзларининг нотўғри ва асоссиз фикрларига эргашишга чорлайдилар. Шу орқали ўзларининг тарафдорларини кўпайтиришга ва мусулмонлар орасида бемазҳабликни ёйишга интиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида ўзларидан кейин умматлари кўпгина фирқаларга бўлиниб кетиши ҳақида хабар   берганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, бани исроил 72 фирқага бўлинган. Менинг умматим эса 73 фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси жаҳаннамдадир. Фақат, улардан биттасигина мустасно.  У эса жамоатдир», - дедилар.
Дарҳақиқат, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратларини тасдиқи сифатида у зотдан кейин кўпгина фирқалар пайдо бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат ичида парокандалик ва тафриқани келтириб чиқарган фирқаларнинг барчаси дўзахга киришини, умматнинг ичидан фақат бир жамоагина нажот топишини баён қилдилар.  Бу бахтли жамоа аҳли сунна вал жамоадир. Биз мусулмонлар доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг   саҳобаларини  йўлларидан  юришимиз ,  бу  йўлда  улуғ  мужтаҳид мазҳаббошиларимизнинг кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим бўлади. Шу билан биргаликда, турли бузғунчи оқимларнинг таъсирига берилмаслигимиз, аксинча, уларни ҳақ йўлга чорлашимиз зарурдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча мусулмонларни  ўзаро иттифоқ бўлиб,   дўст – иноқ , тинч-фаровон  яшашга  буюрганлар.  Ихтилофга  берилиш оқибатида   турли фирқаларга бўлиниб кетиб, нотинчликларни келтириб чиқаришдан қайтарганлар.
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит Ўғли
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?