01 декабрь 2021 | 26 рабиъус сони 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:44
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

БАРОАТ КЕЧАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Шаъбон ойининг ярми кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ таоло қуёш ботиши биланоқ дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар» (Ибн Можа ривояти).
 
Барчамизга маълумки, Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси «Бароат кечаси» деб номланади. Бу куннинг кечаси ҳам, кундузи ҳам ниҳоятда баракали, хайрли, фазилатли вақтлардан саналади.
Ўтган салафи солиҳларимиз, буваю бувиларимиз бунинг фазилатига алоҳида эътибор қаратишган. Улар бу кеча-кундузда бошқа вақтларга қараганда кўпроқ ибодат қилишган, салавот ва истиғфор айтишган, дуою илтижолар қилишган, тасбеҳ ва зикрларда бардавом бўлишган.
Шундоқ экан, биз ҳам Аллоҳ берган умрдан тўғри истифода этган ҳолда бундай муборак дақиқаларни ғанимат билиб, ибодатда ўтказишга ҳаракат қилмоғимиз нақадар бахту саодат, битмас-туганмас ажру ҳасанотдир.
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?