09 май 2021 | 28 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:30
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

ШАЙХ ЮСУФХОН ШОКИРОВ

  

1926 йил 26 январда Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Доктор Юсуфхон илк диний маълумотни отаси Олимхон тўра ҳазратларидан олди. У 1948-1954 йилларда Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида таҳсил олган. 1955-1961 йиллари Мисрдаги “ал-Азҳар” университетида таълим олган. 1961 йилда она юртига қайтиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идорада халқаро бўлим мудири лавозимида меҳнат фаолиятини бошлади. 1967 йилда Тошкент Давлат университети шарқ факултети араб бўлимида ўқиган. 1975 йили “ал-Азҳар” – минг йил давомидаги араб филологияси маркази” мавзусида филология фанлари номзоди илмий унвонини ҳимоя қилган. 1975-1997 йилларда диний идора раисининг ноиби, 1997 йилдан то умрининг охиригача эса мазкур идорада Бош маслаҳатчи лавозимида ишлади. У “Мир Араб” мадрасаси ва имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида араб адабиёти, тафсир, ҳадис ва балоғат фанларидан дарс берди.
Шайх Юсуфхон Шокиров томонидан “Қиссаи Рабғузий” китобининг оят ва ҳадислари, “Ислом – имон, эътиқод ва ҳаёт тарзи”, “Ал-Азҳар” – минг йил давомидаги араб филологияси маркази” (монография), “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” (4-жилди китобида “Хазойинул-маоний” асарининг “Б” ҳарфидан бошлаб луғатини тузган) ва яна кўплаб мақолалар ёзган. У 2000 йил, 74 ёшида Тошкентда вафот этган.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?