18 июн 2021 | 9 зулқаъда 1442
  • Бомдод 04:25
  • Қуёш 05:08
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:30
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

Шайх Аҳмад Қодиров

Аҳмад Абдулҳамидович Қодиров 1944 йилда Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида туғилган. Унинг оиласи бу ерда сургунда эди. Улар 1957 йилнинг апрелида Чеченистоннинг Шали туманидаги Центорой қишлоғига қайтадилар. Аҳмад Қодиров 1968 йили Бачиюрта ўрта-махсус мактабини тамомлайди. Шу йили ўқув курсида ўқиб, комбайнчилик касбини эгаллайди. Кейин 1969-1971 йилларда Гудермес туманидаги шоличилик совхозида, 1971-1980 йилларда Сибирдаги қурилиш ташкилотида ишлайди.
1980 йилда Аҳмад Қодиров Гудермес жоме масжиди йўлланмаси билан Ўзбекистонга келиб, Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Икки йилдан сўнг мадрасани аъло баҳолалар билан тамомлайди. 1982-1986 йилларда ТИИда таҳсил олади. Институтни тугатиб уч йил Гудермес жоме масжидида имом ноиби бўлиб ишлайди. Унинг ташаббуси билан 1989 йил Шалида Шимолий Кавказ ислом институти ташкил топган. Унинг биринчи ректори Аҳмад Қодировнинг ўзидир.
Аҳмад Қодиров 1990-1991 йилларда Омандаги ислом университетида таҳсил олади. Ватанга қайтгач, Чеченистон Республикаси диний назоратида ишлай бошлайди. Орадан икки йил ўтиб, Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари, 1994 йилдан Чеченистон Республикаси муфтийси вазифасини бажарувчи, 1995 йилдан Чеченистон муфтийси бўлиб иш фаолиятини давом эттиради. Шундан сўнг сиёсат билан ҳам шуғуллана бошлаган Аҳмад Қодиров 2003 йилнинг 5 октябрида Чеченистон Республикаси президенти этиб сайланади. У 2004 йилнинг 9 май куни президентга қарши уюштирилган террористик ҳаракат оқибатида вафот этган. 10 май куни туғилган қишлоғи Центаройда дафн этилган.
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?