01 декабрь 2021 | 26 рабиъус сони 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:44
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

Шафиғ Пшихачев

Шафиғ Ауесович Пшихачев 1962 йилнинг 15 январида Кабарди-Болқор Республикаси Баксан туманидаги Нижний Куркужин кишлоғида тавуллуд топган. Она қишлоғидаги ўрта мактабни тамомлаб, 1980-1987 йилларда Мир Араб мадрасасида таълим олган. 1990 йилда Оман ислом университетинг шариат факультетига ўқишга киради, лекин Ироқ ва Қувайт ўртасидаги нотинчликлар сабаб ўқишни тугаллай олмайди.
У 1987-1989 йилларда Шимолий Кавказ мусулмонлари диний бошқармасининг Кабарди-Болқор Республикаси бўйича шариат қозиси бўлиб ишлайди. 1989-2002 йилларда Кабарди-Болқор Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий лавозимида фаолият олиб боради. Шафиғ Пшихачев 1995-1999 йилларда Халқаро Ливия университетининг Дамашқ филиалини, 2002 йил Кабардин-Болқор Давлат университетининг тарих факултетини битиради. 2002 йилдан Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази раиси ўринбосари, 2004 йилдан халқаро ислом ваколатхонасининг ижро этувчи директори, 2011 йилдан Шимолий кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш марказининг москвадаги вакили ҳамда Россия Федерацияси жамоатчилик палатасининг аъзоси бўлиб ишлаб келмоқда.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?