25 июл 2021 | 16 зулҳижжа 1442
  • Бомдод 04:50
  • Қуёш 05:35
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:20
  • Шом 20:05
  • Хуфтон 21:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Фахрий талабалар

Жафар Пончаев

Жафар Пончаев 1940 йил 16 мартда Пенза вилоятида тавуллуд топган. Татар миллатига мансуб. Бухородаги Мир Араб мадрасасини тамомлаган. Сўнгра 1971-1975 йилларда Имом Бухорий номидаги ТИИда ўқиган. Институтни тамомлагандан кейин собиқ Иттифоқнинг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идорасига котиб бўлиб ишга киради. 1977 йилда Ленинград (Санкт-Петербург) жоме масжидига имом-хатиб қилиб жўнатилади. Шундан кейин 1991 йилда Россия Федерациясининг шимоли-ғарбий қисми муҳтасиботининг муҳтасиби, 1994 йилдан Россиянинг шимоли-ғарбий қисми ва Санкт-Петербург мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, муфтий этиб сайланади.
Жафар Пончаев 2008 йилдан бошлаб Санкт-Петербург ислом институтининг ректори бўлиб ишлайди. У халқаро фанлар академиясининг академиги, Уламолар кенгаши аъзоси, Россия мусулмонлари Марказий диний бошқармаси президиуми аъзоси, Россия Бош муфтийсининг бош маслаҳатчиси, Санкт-Петербург губернаторлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, Россия шимоли-ғарбий округининг гиёҳвандликка қарши кураш комиссияси аъзоси бўлиб фаолият юритган. Шунингдек, “Санкт-Петербургда ислом, ислом маданияти ва мусулмон анъаналарининг тикланиши” ҳудудий жамоат фондининг президенти, мунтазам ўтказиб келинадиган “Ислом – тинчлик, адолат ва бағрикенглик дини” илмий-амалий конференциясининг ташаббускоридир.
Жафар Пончаев 2012 йил 27 декабрда вафот этган. У Санкт-Петербургдаги Ново-Волковский қабристонига дафн этилган.
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?