27 сентябрь 2021 | 20 сафар 1443
  • Бомдод 05:55
  • Қуёш 06:35
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:50
  • Шом 18:40
  • Хуфтон 20:10

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

РАҲМАТУЛЛОҲ ҚОРИ ОБИДОВ

Раҳматуллоҳ Қосимович Обидов (Раҳматуллоҳ қори) 1951 йил 28 ноябрда Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани Қўғай қишлоғида туғилган. Раҳматуллоҳ қори кичиклигидан Қуръони каримга меҳр қўйиб ўн икки ёшида уни тўла ёд олади. Бунда унга ўз отаси Қосим қори Миробидов устозлик қилган. Кейин 1975-1978 йилларда Мир Араб мадрасасида таҳсил олади. У Қуръони каримни ёд олгани, тажвид илмидан яхши малакага эга экани ва мадрасада аъло баҳоларга ўқигани туфайли Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг тавсияси билан 1980 йилгача мадрасада қироат фанидан дарс беради. Раҳматуллоҳ қори 1978-1982 йилларда Наманган вилояти Уйчи туманидаги Худойберди Эшон масжидида имом-хатиблик қилади. Бу орада ишдан узилмаган ҳолда ТИИга ўқишга кириб уни 1983 йилда тамомлайди. Кейин ушбу илм масканида талабаларга қироат ва тафсир фанларидан дарс беради.
Раҳматуллоҳ қори Қуръони карим мураттаб ва мужаввид қориларининг муносиб давомчисидир. У бир неча бор халқаро қорилар мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз қориларинингбутун мусулмон оламида нуфузи ортишига сабаб бўлган. 1978 йилда Марокашнинг Работ шаҳрида бўлган мусобақада 1-ўринни, 1991 йилда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган мусобақада 4-ўринни олган. 1995 йилда Эроннинг Қум шаҳрида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон вакили ва Ҳакам сифатида иштирок этган. Расмий делегациялар таркибида кўп мамлакатларда бўлган, АҚШ, Покистон ва Бельгияда бўлиб ўтказилган халқаро анжуманларда илмий маърузалари билан қатнашган.
Раҳматуллоҳ қори 1993-1998 йилларда ТошДШИнинг араб филологияси факультетида таҳсил олади. 2001 йили “Қурьони каримда Исо пайғамбар сиймоси” мавзусида номзодлик ишини ёқлаган. У 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ТИУнинг маънавият ишлари бўйича проректори вазифасига тайинланади. Халқимиз Раҳматуллоҳ қори Обидовни кўп йиллардан буён Тошкент шаҳридаги муҳташам Шайх Зайниддин жоме масжидининг имом- хатиби сифатида севиб.эъзозлаб келади.  У 2011 йилдан бери Тошкент шаҳри Ҳамза туманидаги Жўрабек жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишламоқда.
Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг илмий ижоди ҳам салмоқли. Бир неча илмий мақола ва рисола, китоблар ҳамда диншунослик фанидан “Қуръон ва тафсир илмлари” деб номланган маърузалар тўплами муаллифидир.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?