02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

Ёшлар билан учрашув

 Жорий 2021 йилнинг 12 январь куни билим юрти талабаларига “Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга эътибор ҳамда ҳуқуқбузарлик  ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида учрашув ташкил этилди. Унда билим юртининг мударрислари ҳамда талабалари иштирок этишди.

 

Суҳбат аввалида Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов сўзга чиқиб, ёш авлод тарбиясининг аҳамиятли  эканлигини таъкидлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларни соғлом улғайиши, жисмонан бақувват бўлиб келажакда таълим олишлари учун кенг имкониятларни яратилаётгани, ёшлар эса бундай неъматларнинг қадрига етиб, шукронасини ўзларининг илму-маърифатлари билан кўрсатишлари кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга  ҳозирда дунёнинг турли чеккаларида содир бўлаётган  норозиликлик тўполонлари, фитналар, давлатларнинг мустақиллигига қарши қаратилган ҳаракатлар ҳақида гапириб барчаларимиз огоҳ бўлишимиз, фитначиларга эса ўз вақтида раддиялар беришимиз лозимлигини таъкидлади. Айниқса, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда жиҳодга тарғиб қилаётган террористик ташкилотларнинг харакатлари бир мунча жонланиб қолгани ҳақида аниқ мисоллар келтириб мавзуни тушунтириб берди. 
Шундан сўнг ЎМИ Бухоро вилояти вакили Ж.Элов ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонликга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар кўпайгани ва эътиқоди вайрон бўлиб ўзгаларга ҳам нотўғри маълумотларни тарқатишга харакат қилаётгани ачинарли ҳол эканини айтиб ўтди. Ҳусусан, Абдуллоҳ Бухорий ва Содиқ Самарқандийларнинг ижтимоий тармоқлардаги вайронкор, соф ислом динимизга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатаётгани барчамизни хушёрликка даъват этиш билан бирга уларга қарши чуқур билим ва кўникма ҳосил қилиб раддия беришимиз зарурлигини таъкидлади. Бу борада ҳаётий мисоллар билан ўз тавсияларини берди.
Тадбир якунида билим юрти мудири Ж.Мавлянов якуний хулосаларни айтиб давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўплаб шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, таълим олиш ва бошқа ибодатларни бажариш учун имкониятлар кенглиги ва тинч тотув ҳаёт кечиришимиз учун олиб борилаётган хизматлардан оқилона фойдаланиш, шукрона қилиш, хушёрликни қўлдан бой бермаслик, миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган маълумотлардан эҳтиёт бўлишимиз ҳамда бундай иллатлардан барчани огоҳлантиришимиз зарурлигини таъкидлади. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган фитналар, миллий ва диний қадриятларимизга қарши ёт ғояларга муносиб раддия бериш учун билим савияларини ошириш мақсадида талабаларга тавсияларни айтиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзларига керакли бўлган маълумотларни олганликларини таъкидлаб ўтишди ва ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирилди.
Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига меҳмонлардан жавоб олишди.
Асадулло Нажмиддинов,
Маънавият ишлари бўйича мудир ўринбосари

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?