14 июл 2020 | 24 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:35
  • Қуёш 05:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:40
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:40

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Конституция-бош қомусимиз” мавзусида тадбир ўтказилди

 Жорий йилнинг 7 – декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 27 йил тўлиши муносабати билан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Конституция-бош қомусимиз” ўтказилди. 

Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси қўйилди. Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир муовини А.Нажмиддинов тадбирни очиб барчани конституция байрами билан чин қалбдан табриклади. Ёшларнинг давлатимиз қомусини мукаммал ўрганишлари, ўз ҳуқуқ, эркинлик ва бурчларимизни янада чуқурроқ англашда қонунларни билиш муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди. 

 

Сўнгра Бухоро Давлат Университети докторанти, хуқуқ квфедраси ўқитувчиси Л.Ҳайитов нутқ қилиб, шу кунларда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг  27 йиллик тўйи мамлакатимизда тантанали равишда байрам қилинаётгани, Конституциямизнинг бугунги Ўзбекистон давлатчилигининг тикланиши ва ривожланишидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини, ва шу аснода мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадга эришиш, инсонларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият ҳисобланадиган фуқоролик жамиятини шакллантиришда Конституциямизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганини эътироф этиб ўтди.

 

 Тадбирда иштирок этган Бухоро шахар ИИБ ХТБ нозири Ислом Рамазонов виждон эркинлиги, Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуннинг мақсади, виждон эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги, диннинг давлатдан ажратилгани ҳамда диний ташкилотлар тўғрисида мулоҳаза билдирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган 30 дақиқалик видеоролик кўрсатилди.

 Тадбир сўнгида билим юрти маънавият ишлари бўйича мудир муовини А. Нажмиддинов конституция ҳуқуқ ва эркинликларни мустаҳкамлаш билан бирга фуқаролар зиммасига бурч ва масъулиятлар юклашини уқтириб, юртимиз тинч, ҳаётимиз осудалиги бардавомлигини яратгандан сўраб дуолар қилди.

 

 

А. НАЖМИДДИНОВ

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти маънавият ва маърифат 

ишлари бўйича мудир муовини                       

 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?