01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Янгиликлар

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида хайрия ҳашари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 136-ф-сонли фармойишига асосан 2020 йилнинг 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида ҳам жорий йилнинг 14 март куни хайрия ҳашари ўтказилди.
Ҳашарда билим юртининг ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда талабалари иштирок этишди. Билим юрти жамоаси ободонлаштириш, ўтказилган дарахтларни оқлаш ҳамда бошқа тозалик ишларида фаол қатнашдилар.
 
Худди шунингдек, таълим муассасасининг ички ва ташқи қисмлари, хўжалик бинолари, синф хоналари тозаланди.
 
Шу билан бир қаторда, тозалик ишларини Бухоро шаҳар “Масжиди Калон” жомеъ масжиди ҳамда Хўжа Нуробод кўчасида ҳам амалга оширишда жомбозлик кўрсатишди.
Билим юрти жамоасининг умумхалқ хайрия ҳашарида амалга ошираётган тозалик ва ободончилик ишлари давом этмоқда. 
 
Билим юрти маъмурияти
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?