26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ва ота-оналари билан “Коррупция ҳолатлари ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жорий 2020 йилнинг 23 январь куни билим юрти талабалари ва ота-оналарига “Коррупция ҳолатлари ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда билим юртининг мударрислари ҳамда талабалари иштирок этишди. 
Суҳбат аввалида билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Нажмиддинов сўзга чиқиб, динимизда ҳалол ва харом очиқ баён қилинганлиги, айниқса, жамиятнинг кўп тармоқларида кузатиладиган салбий оқибат яъни коррупция-пора олиш ва пора бериш шаръан харом эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Луғатда поранинг маъноси, ришват сўзи нимани англатиши ҳамда поранинг турлари ҳақида батафсил тўхтади. Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари бундай чиркинликдан эҳтиёт бўлишимиз ҳамда иллатлардан барчани огоҳлантиришимиз зарурлигини таъкидлади. 
Шундан сўнг Бухоро вилоят ўрта махсус таълим бошқармаси ҳуқуқшуноси Дилшод Рамазонов ҳозирги пайтда порахўрлик муаммосига дунёдаги ҳеч бир давлатда буткул барҳам берилмагани, ушбу ил¬латга қарши етарлича кураш олиб борилмаётгани, ҳар бир давлатнинг қонунчилигида порахўрлик ижтимоий хавфли қилмиш сифатида қораланиши ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгилангани, ҳатто БМТ томонидан коррупцияга қар¬ши курашга оид махсус конвенция ҳам қабул қилингани, Ўзбекистонда ҳам порахўрлик давлат ва жамиятни ичдан емирувчи, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончига путур етказувчи энг хавф¬ли жиноятлардан бири ҳисобланиши ҳақида гапирди. Жиноят кодексига кўра, унинг порахўрлик, хусусан, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жавобгарлик белгилангани, бу тўғрисида 211- ва 212-моддаларида баён қилингани тушунтирди. 
Тадбир якунида билим юрти мудири Ж.Мавлонов якуний хулосаларни айтиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзларига керакли бўлган маълумотларни олганликларини таъкидлаб ўтишди ва ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирилди.
 
 
Маънавият ва маърифат ишлари
 бўйича мудир муовини
  А.Нажмиддинов 
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?