02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

Иккинчи ярим йиллигида амалга ошириладиган ишлар

 Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида 8 январь куни йиғилиш бўлиб ўтди. Унда билим юртининг юарча мударрислари ва ишчи ходимлари қатнашди.

Билим юрти мудири Ж.Мавлянов 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йллигида эришилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапирди.

Ўқув ишлари ҳамда маьнавият ва маьрифат ишлари бўйича мудир ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди.  Ўқув йилининг иккинчи ярим йиллигида амалга ошириладиган ишлар ва таьлим самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Йиғилиш сўнгида билим юрти раҳбарияти томонидан ўзининг фидокорона меҳнатлари билан намуна бўлган бир неча нафар мударрислар Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
 
Асадулло Нажмиддинов,
Маънавият ишлари бўйича мудир ўринбосари

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?