01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Янгиликлар

Ёшларни жисмоний чиниқтириш

 Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус” мавзусида мусобақа ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Ушбу видеоселекторда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус ижросини бажариш мақсадида 2020 йилнинг 13 март куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида арқон тортиш бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.  Ўтказилган мусобақада ёшлар куч синашишди. Бу мусобақада барча гуруҳ талабаларидан еттидан иштирокчи қатнашиб, энг кучлилари аниқланди. Кучли ҳаяжон ва қизиқиш билан ўтган бу мусобақада 3 “В” курс талабаларига тенг келадигани топилмади. 2-ўринни 3 “А” курс талабалари ва 3-ўринни эса 2 “А” курс талабалари эгаллашди. 
Билим юрти маъмурияти томонидан ғолиблар ва иштирокчиларга диплом ҳамда эсталик совғалари берилди.
 
Мир араб ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?