20 январ 2020 | 25 жумадул аввал 1441
  • Бомдод 07:05
  • Қуёш 08:00
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:15
  • Шом 17:55
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Янгиликлар

Диний бағрикeнглик тадбири ўтказилди

 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикeнглик - тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили» мавзусида республика талабалар анжумани ўтказилмоқда.

Тадбир Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи мажлислар залида бўлиб ўтмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари бир мақсад йўлида бирлашиб, яшаб келмоқдалар. Юртимиз кўп миллатли диёр, Ватанимизнинг тинч-тотувлиги, хавфсизлиги, келажак тараққиёти ва фаровонлиги турли миллатга мансуб фуқороларимизнинг маънавий юксалиш даражасига ҳамда улар ўртасидаги ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка кўп жиҳатдан боғлиқдир. Мамлакатимизда бошқа дин ва миллат вакилларининг эркинлик ва ҳуқуқларига хилоф иш қилинмайди. Ислом динида ҳам бунга мутлақо йўл қўйилмайди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Хидоятов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Ўзбекистон Республикасидаги барча диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат университети вакиллари қатнашмоқда.
Анжуманда “16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни”, унинг дунё ҳамжамияти ва мамлакатимиз учун аҳамияти, бағрикенгликни таъминлаш тинчлик ҳамда бирдамлиликнинг гарови эканлиги тўғрисида мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Р.Саиджалолов “Конфессиялараро мулоқот маданияти” мавзусида, Ҳадис илми мактаби талабаси А.Узоқов “Диний бағрикенгликда мўътадиллик” мавзусида, Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Абдуолимов “Диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик гаровидир” мавзусида, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Х.Ахмадхонов “Кўп миллатли фаровон диёр” мавзусида ҳамда бошқа таълим муассасаси талабалари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
 
Тадбир якунида Қуръони Карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳақида дуойи хайрлар қилинди.
 

Тазкира

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Ҳасан Басрий

​Дунё ҳаёти уч кун: кеча, бугун, эрта. Кеча ўтди, эртанинг бўлиши номаълум. Шундай экан, бугунги кунни қадрлаш лозим.

                                         Ҳасан Басрий  

Вилз

 “Европа ўзининг идорий ва тижорий қонунлари бўйича Исломдан қарздордир”
Ингилиз тарихчиси Вилз 

давоми...

Опрос

Как назвал Пророк (ﷺ) первую мечеть в Медине?