01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

Коронавирус (COVID-19) тарқалишига қарши профилактика

 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 16 март кунидаги 01А/40-сонли буйруғига мувофиқ мамлакатимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 март кунидан бошлаб Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида ўқув жараёни тўхтатилиб, барча талабаларга уйга кетишлари учун рухсат берилди.
Талабаларга коронавирус тарқалишининг олдини олиш, бундай вазиятда ваҳимага тушмаслик, бу борадаги динимиз таълимотини бошқаларга етказиш, таълим муассасаси билан ҳар куни боғланиб туришлари тўғрисида кўрсатмалар берилди. Талабаларга қонун ҳужжатлари, билим юртининг ички тартиб қоидалари, йўл ҳаракати ва хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.
Шунингдек, билим юртида ҳам коронавирус тарқалишини олдини олиш ишлари кучайтирилди, педагог-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари таъминланди.
Шу муносабат билан, 2020 йилнинг 17 март куни таълим муассасасининг ўқув ва ёрдамчи бинолари коронавирус инфекциясига қарши даврий дезинфекция қилинди.

Билим юрти матбуот хизмати
 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?