02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

Ота-оналар йиғилиши

Бугун, 2021 йил 13 февраль куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида таълим олаётган талабаларнинг ота-оналари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда талабаларнинг 2020-2021 ўқув йилидаги 1-семестр натижалари, билим юртидаги одоб-ахлоқлари, таълим-тарбиялари, келажакдаги буюк масъулиятлари ҳамда вазифалари тўғрисида билим юрти раҳбарияти томонидан айтиб ўтилди. 
Таълим муассасасида ўзларининг одоб-ахлоқлари, аъло баҳоларда таҳсил олишлари, жамоавий ишларда фаолликлари билан намуна бўлган талабаларга “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар берилди ва ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. 
 
Йиғилиш сўнгида ота-оналар ўзларининг дил изҳорлари ва миннатдорчиликларини устозларга билдиришди.
 
                                                                                           Мир Араб ўрта махсус ислом
                                                                                           билим юрти матбуот хизмати
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?