30 май 2020 | 8 шаввол 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:10
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:20
  • Шом 20:05
  • Хуфтон 21:45

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Улуғлар ҳаёти

ШАЙХ МУҲАММАД МУРОД (МУНЗАВИЙ) АЛ БУХОРИЙ

 Шайх Муҳаммад Мурод ал Мунзавий Бухорий – 1644 (ҳ.1054) - милодий йилда Бухорода туғилганлар. Саййид насабидан бўлиб, шажаралари қуйидагичадир: Саййид Муҳаммад Мурод ибн Саййид Али ибн Саййид Довуд ибн Имом Акмал Камолиддин ибн Али аш Шоҳир ибн Ҳумамул Солиҳулқози ибн Муҳаммад ибн Шуайб ибн Ҳуд ибн Али ибн Муҳаммад ибн Али ар Ризо ибн Мусо ал Козим ибн Жаъфар ас Содиқ ибн Муҳаммад ал Боқир ибн Зайнул Обидийн ибн Имом Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу таъоло анҳум). 1719 (ҳ.1132) – йили Истанбулда вафот этган.

Отаси Сайид Али – Самарқанд шаҳрида “нақибул ашраф” (саййидлик насабидагиларнинг хожаси) бўлган ва отасининг нисбати ила “Бухорий” номи билан машҳур бўлган. 
Уч ёшарлик чоғида икки оёқ фалажи билан хасталанган ва лекин бу ҳолат  Шайх Муродни иродасини синдирмаган. Самарқанд мадрасаларида зоҳирий илмларнинг барчасини битириб, 1663-йилларда Ҳиндистонга сафар қилади ва ўша даврнинг машҳур нақшбандия тариқати шайхи, мужаддидия шаҳобчасининг қурувчиси – Аҳмад Форуқий ас Сирҳиндий - Имом Раббонийнинг ўғли ва халифаси Шайх Муҳаммад Маъсум Сирҳиндийга интисоб қилади ва ботиний илмларни эгаллайди сайри-сулукини битириб иршод хати олади. Шайх Мурод Ҳижоз ўлкасидан қайтиш асносида Боғдод ва Исфаҳон шаҳридаги уламо ва фақиҳларини зиёрат қилган. Мовароуннаҳр диёрига қайтиш истаги сўниб, қайтиб иккинчи марта ҳаж вазифаларини адо қилди. 1664-йилда Шайх Мурод  Ҳижозга қайта сафар қилади ва ўша ерда ҳажни адо қилиб 3 йил Ҳижозда яшайди ва ўша ернинг уламоларидан таълимини давом эттиради. Шайх Мурод иккинчи ҳаждан кейин Қоҳирада яшаб, тафсир ҳадис ва бошқа турли илмларни эгаллаш билан машғул бўлган. Икки йилдан сўнг Шом диёрига қайтиб ўша ерликларнинг бирига уйланади ва Муҳаммад Баҳоуддин ва Мустафо исмли ўғиллари дунёга келади (Силкуд Дурар VI, 129). 
Шом диёрининг муҳити Шайх Муродга ёқганлиги боис, анча йиллар Шом диёрида яшаган. Шом диёрининг халқи унга муҳаббати ортгани сайин, шуҳрати ҳар ерга тарқалган. Усмонийлар Подшоҳи – Султон Мустафо у кишига бир қишлоқ ажратган. Шу кунгача қишлоқ Шайхнинг номи билан машҳурдир. Шомнинг кўпгина золим амалдорлари Шайхнинг фазилати билан ислоҳ бўлган. Ўша манзилдаги ишратхоналардан бири Муродия мадрасаси номини олиб, талабалар етиштирадиган жойга айланган ва талабалар ҳаражати учун вақфлар қурилган. 1681 (ҳ.1092) йили 38 ёшида Истамбулга ташриф этиб, Айюб маҳалласида истиқомат қилган.  
Мадраса хизмати ниятида Муроди Мунзовий даргоҳини қурилишда Шайхул ислом Минкориизода Яҳё афандининг куёви Мустафо афанди ташаббус кўрсатган.
Биринчи Истамбул сафаридан сўнг, Шайх Мурод тўртинчи маротаба Ҳаж сафарига отланган. Ҳаж сафаридан Шом диёрига қайтиб келиб, бир йилча истиқомат қилиб такроран бешинчи марта Ҳажга отланган Шайх Мурод бир йил Макка аҳли талабаларига илм ва адаб ўргатган.  
Нақшбандия тариқатининг “мужаддидия” шаҳобчасининг Онадули (ҳозирги Туркия)диёрига киришига ҳисса қўшган. Истамбулдаги ўша пайтдаги ҳукумат рижоллари: Шайхул Ислом Саййид Файзуллоҳ, Лаълизода Абдулбоқий Гулпинорий, Шайх Муҳаммад Амин Тўқодий, Шайхул Ислом Валийуддин афанди, Абу Саъийд ал Ҳодимий каби Усмония Салтанатидаги катта олимлар Шайх Мурод Бухорийнинг кўзга кўринган муридларидан  бўлишган. Шайх Мурод Бухорийнинг баъзи талабалари Шом диёридаги шаҳарларда Ҳанафий мазҳабида муфтийлик мансабида бўлишган.    Шайх Мурод Бухорий 12 - рабиъ ул охир ҳижрий 1132 (1719) йили вафот қилган. Жанозаси Истамбулдаги энг нуфузли олимлар томонидан ўқитилиб, Айюб маҳалласидаги Шайх Мурод Бухорий қурдирган ҳонақоҳининг дарсхонасида дафн қилинган. Қуйида Шайх Мурод Бухорийнинг нақшбандия тариқатига мансублигига доир силсиласи келтирилган:  Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а.в.), Ҳазрат Абу Бакр ас Сиддиқ (р.а.), Ҳазрат Салмони Форсий (р.а.), Ҳазрат Қосим ибн Муҳаммад (р.а.), Ҳазрат Имом Жаъфар ас Содиқ (р.а.), Ҳазрат Боязид Бастомий (қ.с.), Ҳазрат Абулҳасан Ҳарақоний (қ.с.), Ҳазрат Абу Али ал Формадий (қ.с.), Ҳазрат Хожа Юсуф ал Ҳамадоний (қ.с.), Ҳазрат Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (қ.с.), Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф ар Ревгарий (қ.с.), Ҳазрат Хожа Маҳмуд Анжир ал Фағнавий (қ.с.), Ҳазрат Хожа Али ар Ромитаний (қ.с.), Ҳазрат Хожа Муҳаммад Бобои Саммосий (қ.с.), Ҳазрат Саййид Амир Кулол (қ.с.), Ҳазрат Шоҳи Нақшбанд – Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с.), Ҳазрат Хожа Алоуддин Аттор (қ.с.), Ҳазрат Мавлоно Яъқуби Чархий (қ.с.), Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор (қ.с.), Ҳазрат Муҳаммад Зоҳид (қ.с.), Ҳазрат Муҳаммад Дарвеш (қ.с.), Ҳазрат Хожа Муҳаммад Амкинагий (қ.с.), Ҳазрат Муҳаммад ал Боқий (қ.с.), Ҳазрат Шайх Аҳмад ал Форуқий – Имом Раббоний (қ.с.), Ҳазрат Шайх Муҳаммад Маъсум ас Сирҳиндий (қ.с.), Ҳазрат Шайх Муҳаммад Мурод ал Мунзовий ал Бухорий (қ.с.).
 
Шайх Муҳаммад Мурод ал Мунзовий Бухорийнинг ёзган асарлари:
 
1. Жомиъ ул Муфрадотил Қуръон (Рағиб пошшо кутубхонаси №102) – Арабча, Форсча ва Туркчада ёзилган асар. Роғиб ал Исфаҳоний , Исмоил ибн Ҳаммод ал Жавҳарий, Али ибн Ҳамза ал Кисоий каби тилшунос олимларнинг иқтибослари келтирилган уч тилда ёзилган асар.
2. Силсилат уз Заҳаб – Араб тилида ёзилган ушбу асар Нақшбандия тариқати тўғрисидаги қисқача рисола. Шайх Мурод Бухорийнинг шогирди Лаълизода Абдулбоқий меҳнати билан рисола туркчага таржима қилинган бўлиб, ушбу рисола Истамбулнинг Сулаймония кутубхонасида сақланмоқда.
3.  Мактуботи Муродий – ушбу рисолада Шайх Мурод Бухорийнинг баъзи давлат арконлари, талабалари ва шунга ўхшаш кишилар томонидан юборилган мактубларга жавоблар мажмуъи ҳисобланади. (Боязид давлат кутубхонаси, Валиюддин Афанди № 2456)
4. Масмуъот – Шайх Мурод Бухорийнинг суҳбатлари жамланмаси. Муридлари томонидан шаклланган асар. (Боязид давлат кутубхонаси, Валиюддин Афанди № 1780)
5. Рисолайи Нақшбандия  - муридлари томонидан жамланган асар (Боязид давлат кутубхонаси, Валиюддин Афанди № 2886)
 
Манбаа: Туркия Диёнат Энциклопедияси
Таржмон:   Афзал Барнаев 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?