16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Улуғлар ҳаёти

ҲАЗРАТ АБУЛЪУСР ПАЗДАВИЙ

Ҳижрий 400 (1010)милодий йилларда Насафда Бухорога 30км масофа узоқлигида қалъадан иборат Пазда шаҳарчасида илми ила машҳур олимлар оиласида дунёга келган. Ҳаёти тўғрисида оз маълумот бўлган Паздавий (Баздавий) ҳақида илк манбаа ўзи билан кўришганлигини айтиб ўтган, укаси Абулюсрнинг шогирдларидан ҳанафий олими Нажмиддин Умар ан Насафийнинг “ал-қанд” номли асаридир. Ушбу рисолада ота боболари машҳур олимлардан эканлиглари қайд қилинган. Ўзидан 20 ёш кичик бўлган укаси Абулюср билан унинг ва ўзининг ўғиллари ушбу илмий соҳада ўткир кишилардан бўлишган, Бухоро ва Самарқандда қозилик қилишган. Ҳанафий фиқҳи адабиётида номи ўтган Фахрул-Ислом ал Паздавий ва укасининг услубининг қулайлиги боис “Абулюср”лақаби ила билиниши билан ўзи “Абулъуср” номи билан танилмоқда ва услуби қийинроқ бўлгани қайд этилгандир. Отасидан ва Имом Мотуридийнинг талабаси бўлган бобосидан ҳадис ривоят қилганига кўра Паздавий илк таълимини отасидан олганлиги билинмоқдадир. Фақат Ҳанафий фиқҳиини ўрганишга асос бўлган киши бу устози Шамсул аимма ал Ҳалвоийдир. Абулюср билан Шамсул аимма ас Сарахсийга ҳам дарс берган Ҳалвоий, Бухоро мадрасасининг энг нуфузли исмларидан бири бўлган даврнинг Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳ йўналишининг имомларидан қабул қилинган. Етиштирган талабалари воситаси ила ҳанафий фиқҳи ва усули масаласида катта эътиборга эга бўлган Ҳалвоийдан фиқҳ, фиқҳ усули ва ҳадис ўқиган Паздавийнинг калом ва тафсирга оид асарларида ҳам қаламга туширганида кўз олдига келтирилса, уни Мотуридийнинг пешқадамлик қилганлиги калом ва тафсир йўналишларида таъсирланганлиги тушунилади. Бухоро ва Самарқандда илмий фаолиятини олиб борган Фаҳрул-ислом Паздавийнинг бир қанча талабалар етиштирганлиги ва Бухоро қозиётида ҳизмат қилганлиги билинмоқда. Фиқҳ ва калом олими Алоуддин ас Самарқандий, Абул-Маоли Зиёд ибн Илёс ва “Билоди Рум” (ҳозирги Туркия) қозиси номи ила машҳур бўлган Абу Саид Абдулмажид ибн Исмоил ал Қайсий ал Ҳировий унинг талабаларидан ҳисобланади. Насафийнинг билдиришича Ражаб ойининг 5-куни 482-ҳижрий йили (13 сентябр 1089) Самарқандга яқин 80км жанубида жойлашган Кеш шаҳрида вафот этган ва жасади Самарқандга келтирилиб, Чокардиза қабристонида дафн этилган. Ўша вақтлар кичик ёшдаги Ҳасан исмли ўғлини укаси Абулюср тарбиялаган. Кейинчалик бу зот ҳам Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида қозилик мансабида бўлган.
 
Усул-ул фиқҳ соҳасида катта хизмат ва риёзатлари туфайли Ҳанафийлар қаторида муаззам бўлган Фахрул-ислом Паздавий, ўша даврларда Ҳанафий мазҳабининг еттилик мужтаҳид-муқаллид табақасида Имом Сарахсий билан бирга учинчи табақадан жой олган. (Ибни Обидийн, 1 ж, 253 с) 
 
Асарлари:
 
1. “Шарҳи жомиъус сағийр”- Имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш Шайбоний билан боғлиқ бу асарнинг бир неча турдаги қўлёзмалари мавжуд. (Туркия, Истамбул, Сулаймония кутубхонаси, Жоруллоҳ афанди, 115-нашр,Файзуллоҳ афанди 753-нашр, Мурод Мулло кутубхонаси 851-нашр.) Яна Имом Муҳаммаднинг асарларига ишланган бу меҳнат самарасининг хос нусхаси Сулаймония кутубхонасида қайд этилган. (Фотиҳ нашри-1665)
2. “Китобул мабсут лил Фатовий”. Манбааларда 11 жилддан иборат эканлиги айтилсада асарнинг “никоҳ” бўлимидан “уммуҳотул авлод” қисмигача бўлган бир жилдлик қўлёзма “Боязид” давлат кутубхонасида сақланмоқда. 
 
 
Манбаа: Туркия Диёнат энциклопедияси
 
Таржимон:
Афзал Барнаев
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти талабаси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?