01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Улуғлар ҳаёти

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (учинчи мақола)

 Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Бухорий (ваф. 483/1090). Наҳвчи ва фақиҳ. Мовароуннаҳрнинг энг сара олимларидан биридир. Қози Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад Бухорийнинг синглисининг ўғлидир. Бухорода ҳижрий 483-йил 25-жумадул аввал (милодий 1090-йил 27-июл)да вафот этган.

 
Асарлари:
1.«Китабуз Зоҳира»
2.«Ал-Мабсут». 15 жилддан иборат.
3.«ал-Изоҳ»
4.«Шарҳул Жамиъил Кабийр лиш Шайбоний». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.
5.«Шарҳу Мухтасарил Қудурий». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.[1] 
2. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ат-Тобарий ар-Рўъёний (ваф. 483/1090). Шеър танқидчиси. Бухорога кўчиб келган ва ўша жойда вафот этган. Ҳофиз Рўъёнийнинг манбаларда кўп танқид қилгани зикр қилинган бўлса ҳам, нимани танқид қилгани ҳақида ҳамда асарлари борасида бошқа маълумотлар учратилмади.[2]
 
3. Жалолуддин Риғзамуний[3] (ваф. 493/1100). Адиб. «Илмус сужуд вас сижиллат»га оид таснифотлари бор.[4] Манбаларда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бошқа маълумотлар учратилмади.
 
4. Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий ал-Бухорий аз-Занжорий[5] (427-512/1036-1118). Фақиҳ, адиб, насаб илми олими. Ҳанафий фиқҳи борасидаги қарашлари зарбулмасал бўлганлиги айтилади. Насаб ва тариҳ илми ҳақида улкан илм соҳиби бўлган. Халқ у зотга «Кичик Абу Ҳанифа» деб ном қўйган. Фиқҳ илмини Шамсул аимма Абдулазиз Ҳулвонийдан ҳамда Абу Саҳл Сарахсийдан олган. Манбаларда фақат биргина асарига дуч келинди. Бошқа асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. Бухорода туғилган, Калабозда дафн қилинган. 512-йил 19-шаъбон (милодий 1118-йил, 5-декабр)да вафот этган. «Аъмолуз Зоранжирий» номли асари бор.[6]
 
5. Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Аҳмад ибн Ҳушном ал-Ҳушномий ал-Бухорий (ваф. 522/1128). Адиб, фақиҳ, фозил ва мунозир. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳайдара ал-Жаъфарий ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан дарс олган. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ан-Насафийга эса фиқҳ илмидан дарс берган. Бухорода зулқаъда(октябр) ойида вафот этган.[7] Манбаларда асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади.
 
6. Абун Нажиб Шиҳобуддин Амийруш Шуъаро Аъмок Бухорий (ваф. 543/1149). Шоир. Қораҳонийлар даврида яшаган. Асли эронлик бўлган. Бухорода туғилган ва у ерда жуда ҳам яхши илм олган. Айниқса, фалсафа, математика, астраномия ва одоб илмларини ўрганиб, улкан шуҳрат қозонган. Сўнгра Самарқандга – Ҳизирхоннинг саройига борганидан кейин улкан эҳтиромга сазовор бўлган. «Амийруш Шуъаро» унвонини олган. Султон Алпарслонни мадҳ этиб ёзган қасидаси ҳам бор. Вафот этган жойи маълум эмас.
 
 
Аъмокнинг 7000 байтдан иборат  деъвонидаги қасидадан озроқ қисми бугунгача етиб келган. Баъзи шеър мажмуъаларидаги бир неча рубоийлар унга нисбат берилади.[8]
 
7. Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Аҳмад ал-Қаттон ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.465-548/1037-1153). Араб тили, адабиёт, насаб ва тиб илми олими. Асли бухоролик бўлган. Бу киши ҳар бир соҳага оид асарлар ёзган олим ҳисобланади. Асарлари Марв халқи орасида ҳам шуҳрат қозонган. Дастлаб, фиқҳ ва ҳадис илми билан машғул бўлган. Кейинчалик, тиб, астраномия, араб тили билан ҳам шуғулланган. Юқорида зикр қилинган ал-Қаттон истилочиларга қарши чиққанлиги учун оғзига тупроқ тўлдирилиб ўлдирилган. 548-йил ражаб (1153-йил сентабр) ойида вафот этган.
 
Асарлари:
2.«аз-Зуҳо». Насаб илмига оид асар.
3.«Расоил». Тиб илмига оид асар.
4.«ал-Фавоид».
5.«ал-Аъруз».
6.«Насабу Аби Толиб».
7.«Кайҳони саёҳат». Форс тилида ёзилган асар.[9] 
8. Рукнул Ислом Мадидуддийн Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Қуммий ал-Чуғий ал-Бухорий (491-573/1098-1188). Шоир, адиб, сўфий ва фақиҳ. «Имомзода» номи билан машҳур бўлган. Муҳаммад ибн Абу Бакр Бухорода қозилик ҳам қилган. Каломи фасиҳ, гапириши чиройли, ўзи ҳам ҳушсурат зот эди. «Самарқандий» нисбаси билан ҳам эсланади. Илмни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдиллаҳ ас-Сурҳакатий ва Бурҳонул Ислом аз-Зарнужийдан олган. Фиқҳ ҳамда адабиёт масалаларига оид бир асар ёзганлиги ҳақида ривоятлар бор. Асли «Шарғ» қишлоғидан бўлган Муҳаммад ибн Абу Бакр гўзал ахлоқли, саҳоватпеша, тақводор зот бўлган.
 
 
Асарлари:
 
1.«Ширъатул Ислом». Бу битоб уда ҳам ажойиб асар эканлиги ҳақида кўплаб ривоятлар бор. Қурашийнинг «ал-Ансоб» китобидан файдалироқ китоб эканлигини баъзи олимлар айтиб ўтишган.
 
2.«Уъқудул ақоид фи фунунил фавоид». Мисрда «ал-Жавоҳир» номли бир нусҳаси бор. Бу асар 60 бўлимдан иборат бўлиб, унга кўплаб шарҳлар ёзилган.[10]
9.Бурҳонуддин аз-Зарнужий (ваф. 593/1196). Муаллим ва адабиётчи. Аҳмад ал-Фарғонийнинг шогирдидир. Манбаларда қораҳонийлар даврида яшаб ўтганлиги айтилади. Олим биринчи бўлиб Ҳанафий мазҳабига мувофиқ ўқитиш усулларини ўрганиб чиққан. Шу сабабли Ислом таълим тизими тарихида улкан из қолдирган шахсиятлардан ҳисобланади. Бизга маълум бўлган машҳур асари «Таълумул мутаъаллим ли таъаллуми торийқил илм»дир. Бу асар 12 бобдан иборат бўлиб, таълим олишга оид турли мавзуларни ўз ичига қамраб олган. Масалан, тўртинчи бобда илмнинг буюклиги ҳақида, бешинчи бобда жиддийлик ҳақида, еттинчи бобда таваккул ҳақида баён қилинади. Бу асарни Султон Мурод III даврида ибн Исмоил жуда ҳам гўзал шаклда шарҳ қилган. Бу асарга кўплаб шарҳлар ёзилган. Булардан баъзилари шулардир:
 
«Миръатут толибийн». Исҳоқ ибн Иброҳим ар-Румий Қилич тарафидан қилинган шарҳ.
 
Қози ибн Закарийё ал-Ансорий томонидан қилинган шарҳ.
 
«Тафҳимул Мутафаҳҳимийн» номли Усмонпозарийнинг шарҳидир.[11]
10.Тожуддин Нўъмон ибн Иброҳим ибн ал-Ҳалил аз-Зарнужий (ваф.640/1242). Тилшунос ва адиб. Нўъмон ибн Иброҳим асли Зарнуж шаҳридан бўлса ҳам бухоролик ҳисобланади. Бу зот фиқҳ илмидан ҳам дарс олган. Фиқҳ илмидан дарсларни Шайх Закиюддин ал-Қуроҳийдан олган. 640-йил 10-муҳаррам/1242-йил, 10-июлда Бухорода вафот этган. Ўша куни «Дарбу Ҳожиён» деган жойга дафн қилинган. Ҳаририйнинг «ал-Мақолот» номли асарига «ал-Муваззиҳ» номли шарҳ ёзган.[12]
 
Сойибжон Жўраев
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
 
[1] Самъоний. «Ансоб», II, 412; Ибн Асир. «ал-Лубб», I, 468; ал-Қураший. «ал-Жаваҳирул Музийя», III, 141; Қутлубуға. «Тажут тарожим», с. 62; Тошкўпирзода. «Мифтаҳус саъада», ншр, Комил Камол Бакрий, Қоҳира, 1968, II, 276; Котиб Чалабий «Кашфуз Зунун»,  I, 569,  II, 1223, 1580; Ибнул Иъмод. «Шазаротуз Заҳаб», III, 367; Лакнавий. «Фаваидул Баҳрийя», 163-164; Қаҳҳола. «Мўжамул Муаллифийн», IX, 253.
[2] Ибнул Иъмод. «Шазаротуз Заҳаб», III, 368;
[3] Риғзамун Бухородаги бир қишлоқнинг номи. Қаранг: Ибн Асир. «ал-Лубоб», II,48.
[4] Котиб Чалабий.«Кашфуз Зунун», II,1046; Қаҳҳола, «Мўъжамул Муаллифийн», III, 153;
[5] Зоранжара Бухородаги бир қишлоқнинг номи. Қаранг: Ёқут Ҳамавий.«Мўъжамул Булдон», III, 48;
[6] Самъоний. «Ансоб». III, 148; Ёқут Ҳамавий.«Мўъжамул Булдон», III, 138; ал-Қураший. «ал-Жаваҳирул Музийя», I, 465-467; Ибн Ҳажар.«Лисонул Мизон», II, 58-59; Тагриберди.«Нужумуз Зоҳира»,В, 216-217; Котиб Чалабий.«Кашфуз Зунун», I, 164; Ибнул Иъмод. «Шазаротуз Заҳаб», IV, 31; Лакнавий.«ал-Фавоидул Баҳийя»,с.56; Қаҳҳола.«Мўъжамул Муаллифийн», ИИ, 74;
[7] Самъоний. «Ансоб». II, 373; Ибн Асир. «ал-Лубоб», И, 447; ал-Қураший. «ал-Жаваҳирул Музийя», ИИ, 665-666;
[8] Улкан, «Ибн Сино», ТДВИА, II, 555.
[9] Суютий. «Буғятул Вуъат фи Табақотил уғавиййин ван нуҳат». I, 513; Ҳайруддин Зириклий. «ал-Аълам». ИИ, 219; Қаҳҳола, «Мўъжамул Муаллифийн», III, 260;
[10] Ёқут Ҳамавий.«Мўъжамул Булдон», III, 277; Ибн Асир. «ал-Лубоб», II, 191; ал-Қураший. «ал-Жаваҳирул Музийя», III, 103-104; Қутлубуға. «Тажут тарожим», с. 60; Котиб Чалабий.«Кашфуз Зунун», II,1044; Боғдодлик Исмоил Пошо. «Ҳадийятул Орифийн», II, 98; Броккелман. ГАЛ., Суппл, I, 642.
[11] Котиб Чалабий.«Кашфуз Зунун», I, 425.
[12] ал-Қураший. «ал-Жаваҳирул Музийя», III, 557; Қутлубуға. «Тажут тарожим», с. 79; Котиб Чалабий. «Кашфуз Зунун», II, 1788; Ҳайруддин Зириклий. «ал-Аълам», IX, 3; Қаҳҳола, «Мўъжамул Муаллифийн», XIII, 103.
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?