26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ИЙД НАМОЗЛАРИНИ УЙДА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

 Бу йилги Рамазон ойи ўзига хос суратда ўтди ва Рамазон ҳайитини ҳам ўзига хос вазиятда кутиб олмоқдамиз. Ҳар йили бу кунларда масжидларда ҳайит намози учун тайёргарлик ишлари жадал бошланган бўлар эди

МУСУЛМОН МУСУЛМОННИНГ БИРОДАРИДИР

 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», – дедилар» 

РАМАЗОН – ОХИРАТДАГИ ЖАННАТ

 «Рамазон» сўзи «куйдириш», «ёниб кул бўлиш» деган маъноларни англатади. Демакки, Рамазон ойини улуғлаб рўза тутган банданинг гуноҳлари куйиб кул бўлади, қалбдаги кирлари кетади. Бу – ишонч, Қуръон, эҳсон, розилик, мағфират, ожизларга ёрдам, ифтор, жаннат эшиклари муштоқ бўладиган, осмон эшиклари очиладиган, саркаш шайтону жинлар кишанланадиган, раҳмат ёғиладиган, кўпроқ тиловат қилинадиган омонлик ойи. 

РЎЗАНИНГ ТАЪРИФИ

 Рўза икки турдан иборат: луғавий рўза, шаръий рўза. Рўзанинг луғавий маъноси тийилиш демакдир. Маълум нарсалардан ўзини тийган киши рўзадордир. Аъробийлардан бири бир қавмни ёмонлаб «Яхшиликдан рўза тутишади, ёмонликдан оғизлари очиқдир», деган иборани қўллаган экан. Бунда яхшиликни гапиришдан тиллари тийилган, ёмонликни гапиришга тиллари бурро деган маънони тушуниш мумкин.  

РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

 амазони шариф меҳр-мурувват, хайр-саховат ойидир. Мўмин-мусулмонлар бу ойда бошқа пайтдагига қараганда янада кўпроқ бир-бирларига хайру эҳсонлар қилиб, совға-саломлар улашиб кўнгилларни хушнуд этадилар. Бу ойда ота-она ва қавму қариндошлар зиёрат қилинади, уларнинг ҳолидан хабар олинади, ҳадялар берилади.

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?