20 январ 2020 | 25 жумадул аввал 1441
  • Бомдод 07:05
  • Қуёш 08:00
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:15
  • Шом 17:55
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Ўзганинг ҳаққидан эҳтиёт бўлинг!

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан муфлис ҳақида сўрадилар. Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Муфлис киши эрта қиёматда тоғдай савоблар билан келади-да, бандаларнинг ҳаққини адо қилмаганлиги учун бандалар унинг савобидан оладилар, сўнгра савоби қолмаса, ўзларининг гуноҳларини унга ташлаб кетадилар. Тоғдай савоблар билан келиб, тоғдай гуноҳлар билан кетадиган кишига муфлис дейди”. 

Шунинг учун бандалар ҳаққини яхшигина ўрганиб олайлик. Худои таборак ва таоло бандалари бўйнида Ўзининг ҳаққи бор ва яна бандалариниг ўзаро бир-бировларига ҳақлари бор. Аллоҳ таоло меҳирбон зот хоҳласа ўзининг ҳаққидан ўтади, аммо бандалар қиёматни ваҳшатини кўрганларида бир-бирлари у ёқда турсин, балки она боладан, ака укадан қочади. Аллоҳ таоло Қуръонда дейди:
 “У кунда киши ўз ака-укасидан ва онасидан ва отасидан, хотини ва бола-чақасидан қочади” 
Нима учун қочади? Бир-бирларидан ҳақларини талаб қилмаслик учун, она ҳам ўзининг ҳаққини тўғри адо қилмаган, ота ҳам ўз ҳаққини рисоладагидек бажармаган ва бола ҳам ўзининг фарзандлик бурчини адо қилмаган.
Маълумки, шариатимизда икки турли ҳақ бор: Аллоҳнинг ҳақи, банданинг ҳақи. Мусулмоннинг зиммасидаги тоат-ибодат қилиш каби бандалик бурчлари Аллоҳнинг ҳақи ҳисобланади. Кишиларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи ҳақ-ҳуқуқлар банданинг ҳақи дейилади. Ақоид китобларимизда айтилишича, Аллоҳ ўз ҳақини истаган бандасидан хоҳласа кечиб юбориши мумкин. Аммо Аллоҳ таоло бандалар орасига аралашмайди, яъни зиммасида бошқа бировнинг ҳақи қолган одамнинг гуноҳи ҳақдор рози бўлмагунича кечирилмайди.
Тавба Аллоҳнинг ҳақи бўлган гуноҳларни ювади. Фақат банданинг ҳақи бўлган гуноҳлар эгаси кечиши билангина ювилади. Шунинг учун доимо ибодат ва яхшилик қилиш билан бирга, банданинг ҳақида эҳтиёт бўлиш керак. 
Уламоларнинг фатволарида қуйидаги сўзлар бор: “Бошқаларнинг ҳаққини ноҳақ еювчилар сирасига хоин, алдоқчи, ўғри, баттол, фоиз олувчи (судхўр) ва берувчи, етим молини еювчи, ёлғон гувоҳлик берувчи, қарзга бир нарса олиб ундан тонувчи, порахўр, ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи, молининг айбини яшириб сотувчи, қиморбоз, сеҳргар, мунажжим, фоҳиша, азада дод солиб йиғловчи, сотувчидан сўрамай ҳақини олиб қолувчи даллол, ҳур-озод одамни сотиб пулини ейдиганлар киради”. Аллоҳ таоло бундай гуноҳлардан барчани асрасин.
Энг катта хиёнатлардан бири бу ўзини яшаб турган юрти, шаҳрига қилинган хиёнат. Ўзи яшаб истиқомат қилиб турган ерида фойдаланаётган хизматларнинг тўловларини тўламаслик. Газ, электр ва сув тўловларини тўламаслик ёки ўлчагичларни орқага суриш. Ўша ўлчагични орқага сураётган киши билиб олсинким, эрта қиёматда атрофидаги яшаётган жуда кўпларни ҳаққини емоқда, уларни ичида қанча-қанча ота-онасиз етимлар бор, бошида эри бўлмаган рўзғорини зўрға тебратаётган бева аёллар бор, сочи оқарган кексалар бор, камбағал муҳтожларнинг ҳаққига хиёнат қилмоқда.
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти мударриси,
Умар ибн Хаттоб жомеъ 
масжиди имом хатиби
А. Нажмиддинов 
 

Тазкира

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Ҳасан Басрий

​Дунё ҳаёти уч кун: кеча, бугун, эрта. Кеча ўтди, эртанинг бўлиши номаълум. Шундай экан, бугунги кунни қадрлаш лозим.

                                         Ҳасан Басрий  

Вилз

 “Европа ўзининг идорий ва тижорий қонунлари бўйича Исломдан қарздордир”
Ингилиз тарихчиси Вилз 

давоми...

Опрос

Как назвал Пророк (ﷺ) первую мечеть в Медине?