26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ЁШЛИКДА ҚУРЪОН ЁД ОЛИШ

عن أبي هريرة ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : « من تعلم القرآن وهو فتي السن أخلطه الله بلحمه ودمه »
Абу Ҳурайра р.а.дан: Пайғамбар с.а.в. дедилар: “Ким Қуръонни ёши кичиклигида ёд олса, Аллоҳ таоло Қуръонни унинг эти ва қонига аралаштиради” .
Ҳадиснинг маъноси: Ким Қуръон таълимини балоғат ёшига етмаган кичик ёшда ёдласа, Қуръон унинг эти ва қонига аралашади. Чунки, Қуръон боланинг қалбида жасади ва ақли ўсиши билан бирга бўлади. Шундай пайтда Қуръон унинг қони ва этига киришиб кетади. 
Молик ибн Дийнор кишилар  ичида Қуръонни жуда яхши ёд олган эди. У ҳар куни Қуръондан бир пора ўқиб, уни хатм қилар эди. Агар у Қуръондан бир ҳарф тушириб қолдирса “бу иш гуноҳим сабабли, Аллоҳ таоло бандаларига золим эмас”, дер эди .
Ким Қуръонни таълим олиб, сўнг уни унутиб қўйган бўлса, бу унинг қилган гуноҳи сабаблидир. Бу борада Аллоҳ таоло Шўро сурасининг 30-оятида:
وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ
“(Эй, инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни афв этиб турур. (Акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлур эди.)”, деган. Қуръонни ёддан чиқариш энг катта мусибатлардандир .
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?