20 апрел 2021 | 9 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:20
  • Қуёш 05:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:45
  • Шом 19:30
  • Хуфтон 20:55

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МАЪНАВИЯТНИНГ ЎРНИ

Ёшларда маънавиятни шакллантирадиган муҳим омил бу таълим-тарбия тизимидир. Илму-маърифатга, таълим-тарбияга инсон камолоти, миллат равнақининг асосий шарти деб қараш лозим. Шу сабабли мактаб, ёшларнинг таълим-тарбия масаласи давлат назоратида эканлиги Конституциямизда белгилаб қўйилган.
Ёшлар тарбиясига мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ эътиборни қаратиб, жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланди ва у давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Она ва бола, Ёшлар, Баркамол авлод, Оила, Обод турмуш йили номлари билан аталган Давлат дастурлари ва уларнинг амалга оширилиши, халқимизнинг ёрқин келажаги тўғрисидаги эзгу ниятлари  ифодасидир. Дастурлар аввало жисмонан ва маънан соғлом, мустақил фикрлайдиган, илмий-замонавий дунёқарашга, чуқур билимга, ватанпарварлик, миллатпарварлик ҳиссига эгалик қиладиган баркамол авлодни шакллантириш вазифаларини белгилади. 
Маълумки, ҳозирги даврда глобаллашув жараёни ҳаётимизга тез ва чуқур кириб келмоқда. Глобаллашув-бу аввало хаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви жараёнида, давлатлар ўртасида турли хил интеграция ва ҳамкорликнинг кучайиши, замонавий ахборот технологиялари ҳамда илм-фан ютуқларининг тезда тарқалиши, халқлар ўртасидаги мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, ўзаро ёҳамкорлик имкониятларининг юзага келиши- бу глобаллашувнинг ижобий аҳамияти, аммо глобаллашув жараёнининг бугунги яна бир жиҳати шуки, у ёшларга мафкуравий таъсир ўтказишнинг қуролига, ҳар хил сиёсий, ғоявий кучларнинг кураш саҳнасига ҳам айланиб бормоқда. 
Шу сабаб ёшлар тарбияси давлатимизнинг доимо диққат марказида бўлиб, бу жараён Мустақиллик йилларида узлуксиз давом этмоқда. Умуман мамлакатимизда қабул қилинган ёшларга оид қонунларнинг барчасида ёшларимизнинг пухта билим олиши билан бир қаторда халқаро майдондаги фаоллиги ва иштирокини таъминлаш, вояга етмаган, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилаларни ижтимоий-иқтисодий томондан ҳимоялаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш каби масалалар доимий назорат остида бўлмоқда.
Мамлакатимизда ота-она меҳридан, уларнинг тарбиясидан маҳрум бўлган ва имконияти чекланган болаларга алоҳида эътибор, меҳр, ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлиги эътиборга молик. Меҳрибонлик уйлари, мактаб интернатларининг ва мактабгача тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, ўқув-тарбиявий жараёнини тубдан такомиллашиш масалалари белгиланган. Янги жамият бунёдкорлари ёшлар тарбиясида маҳалланинг ва кенг жамоатчиликнинг ўрни буюк. 
Ёш йигит ва қизларимиз мустақил ҳаётга кириб бориши, ёш оилаларнинг ўз ўринларини топа олишида, кишилар ўртасида меҳр-оқибатнинг, биродарликнинг таркиб топишида маҳалла оқсоқоллари ва нуроний отахонлар, онахонларнинг тутган ўринлари муҳимлигини таъкидлаш лозим. Ёшлар маънавий тарбиясида ота-она масъулияти алоҳида ўрин тутади. Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк бор ҳаёт тўғрисидаги тушунчалар, дунёқарашлар, яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус, андиша каби инсон учун зарур бўлган муқаддас тушунчалар дастлаб оилада қарор топа бошлайди ва сўнгра жамоага кўчади. 
Ёшларнинг маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун таълим-тарбияга хизмат қиладиган муҳим воситаларни янги сифат босқичига кўтариш зарур бўлади. Шу билан бирга бу соҳалардаги мавжуд катта-кичик камчиликлар ва нуқсонларга тезликда барҳам бериш ва бундай салбий ҳолатлардан қутилиш лозим бўлади. 
Мамлакатимизда ёшлар маънавий тарбиясида фалсафий, ижтимоий, сиёсий ва гуманитар фанлар аҳамияти беқиёс, шу сабаб бу фанлар вакиллари ўзларининг ўта масъулиятли вазифаларини бугунги кун талаби даражасида бажаришлари лозим бўлади. Бу соҳадаги дарсликлар, ўқув қўлланмалари, адабиётларнинг ҳамда мутахассисларнинг ҳам савияси юқори бўлиши талаб этилади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, халқимиз, энг аввало ёшларимиз маънавий оламини кучайтириш ва дахлсизлигини асраш учун доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз, таҳдидларга қарши чуқур ўйланган,  илмий услубга асосланган ва узлуксиз давом этадиган маънавий тарбияни олиб бориш лозим бўлади. 
 
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси 
Мақсуджон Акрамов
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?