ВАҲҲОБИЙЛАР
236 кўриб чиқилди
11.11.2020 йил
Ваҳҳобийлик диний-сиёсий оқим бўлиб, ХVIII асрда Марказий Арабистоннинг Нажд воҳасида юзага келган. Вааҳобийликнинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1703-1791) саналади. У Риёз яқинидаги Уяйна қишлоғда туг;илган. У ўзининг қарашларини Ибни Таймиянинг асарларини мутолаа қилиш билан шакиллантирган. У Ибни Таймиянинг назарий фикрларини амалда қўллади.
Ваҳҳобийлар таълимотининг асоси Салафийларга бориб тақалади. Улар Ибни Таймиянинг ақидасини ўзларига асос деб билиб, айрим масалаларда ундан кўра қаттиққўллик кўрсатдилар.Ваҳҳобийлар ёлғиз даъватнинг ўзига чекланмасдан, ўзларига қарши бўлганларга қурол билан ҳам кураш олиб борадилар. Улар динни ҳар хил бидъатлардан тозалаш, уни Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларидаги ҳолатга қйтариш, барча арабларни яшил байроқ остида бирлаштириш каби ғояларни илгари сурган Инглиз мустамлакачилари бу вазиятдан ўз мақсадида фойдаланган: ғоя тарафдорларини қуроллантириб, усмонли туркларга қарши жангга ташлаган. Шунинг учун ҳам улар ҳанафтй мазҳабига мансуб усмонли туркларни кофир деб эълон қилишган. Қандайдир доиралар манфаати йўлида исломдаги ўз биродарларини кофирга чиқаришгача бориб етишган.
Ваҳҳобийлар дунёвий маданиятга қатъий қарши туриб, кўп нарсаларни бидъат деб санашади. Улар ҳокимиятни эгаллаш ва унинг воситасида ўз тартиб-тамойилларини ҳаётга тадбиқ этиш учун жиддий кураш олиб боришади. Уларнинг кураш майдонларидаги фикрларига араб ўлкаларида ҳукмронлик қилаётган Сауд оиласининг бобокалони Муҳаммад ибн Сауд бошчилик қилган. У Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб билан қариндош бўлган ва унинг мазҳабини ёйиш ё;лида кураш олиб борган. Ваҳҳобийларнинг даъватига Ар-Риёз атрофидаги ерлар марказ бўлиб хизмат қилган.[1]
Маълумки, Ислом дини ҳамжиҳатликка, Аллоҳ йўлида бир бўлишга даъват этади. Замонлар ўтиши билан бу бирдамлик айрим давлатларга ёқмай қолди. Тўғрироғи, улар мусулмонлар якдиллигидан ҳайиқа бошладилар. Улар қурол кучи билан араб давлатларига таҳдид солиш ҳеч бир фойда бермаслигини билгач, қандай қилиб бўлмасин, мусулмонларни ичидан бузишга, низо чиқариб уларни бўлиб юборишга ҳаракат қилишди. Бу вазиятда мавжуд мазҳаблар ичида низо чиқариш имконияти қўл келди. ХВИИ асрда Исавийлар ҳозирлаган дастурлар асосида гўё исломга эътиқод қўйган болалар Туркия, Миср ва Сурияга юбориб ўқитилди, улардан эса олимлар етишиб чиқди, бу олимлар ўзлари олган таълим-тарбиядан келиб чиқиб, исавийлар мафкурасига хизмат қилди. Арабларни бўлиб ташлаган бу ҳаракат шу тахлит кучга киради ва ваҳҳобийлик номини олади. Ҳижоз ўлкасида ҳукмронлик ваҳҳобийлар қўлига ўтгач, улар томонидан шафқатсиз ҳаракатлар амалга оширилади. Муҳаммад инб Абдулваҳҳоб биринчи амалий қадамини саҳоба Зайд ибн ал-Хаттобнинг Жубайлидаги сағанаси устига қўяди ва уни ер билан яксон қилади. 1803 йил ваҳҳобийлар Маккани, кейин Мадина шаҳрини босиб олишди. Улар Макка ва Мадинидаги барча қабрларни, ҳатто Оиша, Фотима (розияллоҳу анҳумо) ва бошқа саҳобаларнинг қабр тошларини бўзиб, синдириб ташлашди. Улар Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг мақбараларидаги гумбазни бузишга чоғланган бир пайтда куч билан тўхтатиб қолинди. Бу ҳаракатнинг зоҳирий кўриниши. Аслида эса, улар динни «асл ҳолатига келтириш» даъвати остида босқинчилик, зўравонлик ва талончилик билан машғул бўлишди. Ҳатто улар 1810 йилга келиб, Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак масжидларини ҳам талон-тарож қилишдИ. Ўмарилган мулкни эса юз минг талерга сотиб юборишди.[2]
Мир араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли