30 май 2020 | 8 шаввол 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:10
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:20
  • Шом 20:05
  • Хуфтон 21:45

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

УЙДА ҚОЛИНГ! (Сешанба куни)

 
Тонг отишига ярим соат қолганда уйқудан туриб, таҳорат олиб, 4 ракаат нафл намоз ўқидим. Бомдод намозига қадар Қуръони каримдан 4 пора, намоздан сўнг эса 2 пора тиловат қилдим. Кейин Ясин сурасини ўқидим. Ҳадиси шарифда Ясин сураси Қуръоннинг қалби экани, уни ўқиганга Қуръонни ўн марта қироат қилганнинг савоби берилиши зикр этилган. Қолаверса, машойихларимиз ҳар куни бомдод намозидан кейин бу сурани ўқишни ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар.
Ишроқ намозининг кетидан 12 ракаат нафл намоз ўқидим. Сўнг одатимга биноан эрталабки бадантарбия машғулотлари билан шуғулландим.
Нонушта қилиб бўлгач, ҳаммамиз бирга 100 мартадан тасбеҳ, 100 мартадан таҳмид, 100 мартадан такбир, 100 мартадан таҳлил, 100 мартадан истиғфор ва 100 мартадан салавот айтдик.
Чошгоҳ бўлганда 4 ракаат зуҳо намозига қўшиб 10 ракаат нафл намоз ўқидим. Сўнгра ётиб сал дам олдим.
Бирор соатдан кейин туриб, таҳорат олиб, пешингача Қуръони каримдан беш пора тиловат қилдим.
Қариндош-уруғларга телефон орқали боғланиб, соғликларини сўраб турдим. Баъзиларига маслаҳат бердим, айримларини озодаликка, ибодатга, китоб ўқишга қизиқтирдим.  
Пешин намозидан сўнг асргача 10 ракаат намоз ўқидим, Қуръони каримдан беш пора тиловат қилдим. Асрни ўқигач, шом намозига қадар фарзандларим билан бирга яна 100 мартадан тасбеҳ, 100 мартадан таҳмид, 100 мартадан такбир, 100 мартадан таҳлил, 100 мартадан истиғфор ва 100 мартадан салавот айтдик. Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг тилига аввало Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин унинг ҳалқумига, кўксига ва қалбига етиб боради. Бундай инсон бора-бора тили билан зикр айтмаса ҳам, қалби зикрдан суғорилиб туради, ундан озиқа олади. Натижада у зокирлар даражасига эришади.  
Шом ва хуфтон оралиғида Қуръони каримдан бир пора тиловат қилдим. Шундан кейин ҳаммамиз Воқеа сурасини ўқидик. Ҳадиси шарифда Воқеа сурасини ўқиб юрган хонадонга абадий қашшоқлик йўламаслиги баён этилган.
Хуфтон намозини ўқигач, 10 ракаат нафл намоз ўқидим. Намоздан сўнг яна беш пора Қуръон тиловат қилдим. Унинг сўнгидан Саййидул истиғфорни айтдим. Ҳадиси шарифда ким Саййидул истиғфорни ишонч билан айтса жаннат аҳлидан бўлиши ваъда берилган. 
Ундан кейин “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шай-ун фил арзи вала фис сама. Ва ҳувас самийъул алийм” дуосини ўқидим. Ҳадиси шарифда ушбу дуони ўқиб юрган кишига тун бўйи бало яқин йўламаслиги айтиб ўтилган. Қолаверса, “Дуо – ибодатнинг мағзидир”, деган мазмунда ҳадис ҳам бор. Дуо – мўминнинг қуроли, диннинг устуни, осмонлару ернинг нуридир. Банда қўл кўтариб дуо қилса, Аллоҳ уларнинг қўлини бўш қайтаришдан ҳаё қилар экан.  
Ора-сирада вақт топиб айрим китоблардан мутолаа ҳам қилдим, янгиликлардан воқиф бўлдим, ижод билан шуғулландим. 
Ётиш олдидан Мулк сурасини ўқиб, дуога қўл очдик. Ҳадиси шарифда Мулк сурасини ўқиб юрган киши қабрда азобланмаслиги ва бу сура қиёмат куни ўқувчисини шафоат қилиши баён қилинган. Таҳажжуд намозига туриш мақсадида соатни тартибга келтириб уйқуга ётдим. Таҳажжуддан кейин яна 3 пора Қуръон ўқишим керак.
Кун давомида қилган ишларимни ҳисоблаб кўрсам, беш вақт ва таҳажжуд намозидан ташқари 42 ракаат нафл намоз ўқибман, Қуръони каримдан Ясин, Воқеа ва Мулк сураларидан ташқари 25 пора тиловат қилибман, 200 мартадан тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил, истиғфор ва салавот айтибман, қанчадан-қанча дуою илтижолар қилибман.
Азизларим, сиз бундан кўпига қодирсиз. Бир уриниб кўринг, албатта, қўлингиздан келади. Иншааллоҳ, қалбингиз нурга тўлади, танингиз яйраб, руҳиятингиз кўтарилади...
Ишонаверинг, Аллоҳ таоло ҳар бир ўқиган намозингизга ёмғир томчиларидек баракасини ёғдиради, Қуръони каримдан ҳар бир ўқиган ҳарфингизга дарахт барглари, денгиз кўпиги, жониворлар туки, саҳро қумлари ададича ажр-мукофот битади, айтган ҳар бир зикрингиз миқдорича раҳмат нурини сочади, ҳар бир айтган истиғфорингиз ададича гуноҳингизни кечади, нуқсонингизни ёпади, камчилигингизни тузатади, хатонгизни бартараф этади. Аллоҳга яқинлашганингиз сайин фаришталар пешонангиздан ўпади, жаннат мунтазир туради, номаи аъмолингизга осмону фалакдаги юлдузлар сонидан минг-минг чандон ортиқ савоблар ёзилади.
Қадрдонларим, вақтни ғанимат билинг, танбалликни йўқотинг, шайтоннинг алдовига учманг, нафсингизга эрк берманг, ўзингизни қўлга олинг, хотирингизни жамланг, қалбингизни покланг, кўнглингизни кенг тутинг, оила аъзонгиз бағрида кўпроқ ҳидоятга, маърифатга, ибодатга, саодатга, бир сўз билан айтганда Аллоҳнинг розилигига интилинг.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?