20 апрел 2021 | 9 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:20
  • Қуёш 05:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:45
  • Шом 19:30
  • Хуфтон 20:55

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ТАРИХ МУҲИМ

 Aждодларимиз соғлом фикрли, ақлу фаросатли, тўғри манҳажда илм олган ва бу йўлда юксак марраларга эришган буюк олимлар, юксак салоҳиятли саркарда инсонлар бўлишган. Уларнинг илмий, адабий, ижтимоий, керак бўлса, иқтисодий ва сиёсий меросларини ўрганиш, биз авлодларнинг бурчимиздир. Ўз тарихидан узилган миллат мағлубиятга маҳкумдир. 

Огоҳ бўлайлик! Фарзандларимизга, уларнинг аждодлари ким бўлганини ўргатайлик! Буюк аждодларимизнинг қадамжоларини, қабрларини зиёрат қилиб, улар ҳақида тўғри маълумотларни ўрганайлик ва ўргатайлик. Уларнинг ютуғлари сабабини англаб етишимиз керак. Шунчаки зиёрат қилиб қўйиш ва улардан нимадир кутиш ёки «Биз фалонийларнинг авлодимиз» дейиш билан иш битмайди. Шуни яхши англаб етишимиз керакки, бизнинг юртимизда қўним топган авлиёлар, уламолар ва саркардаларнинг ҳаётларида ҳозирги ҳар қандай муаммоларимизнинг ечими бор. Агар уларнинг ҳурматини жойига қўя олсак, меросларини ўрганиб фарзандларимизга тўғри англата олсак, юрт сифатида, миллат ва давлат сифатида ҳеч қачон хор бўлмаймиз, ҳечам мағлуб бўлмаймиз.
Бизнинг диёрларда шундай ажиб сирлар яширинганки, буни биз яхши англаёлмаётган бўлсак ҳам, ағёр буни тушуниб етгани аниқ ва халқни бу сирлардан бутунлай узиш учун жидду жаҳд қилмоқда. 
Тарихимизга, аждодларимизга эга чиқайлик! Уларни билайлик, ўрганайлик! Ахир инсон ўз ота-бобосидан ҳам юз ўгирадими, томирларида оқаётган қонни ҳам инкор қила оладими? Ютуғимиз сири қадриятларимизда, аждодларимизда...! Аждодларимизни камситиш, уларни адашишда айблаш ва миллатни ўз ота-бобосидан, олимларидан узишга тиш-тирноғи билан курашиш кимларнинг топшириғи билан бўлаётганини ўйлаб кўрайлик энди!
Қуйидаги оятни бир тафаккур қилиб кўринг! 
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ التَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَبَقِيَّةٌ مِمَّا تَرَكَ آلُ مُوسَى وَآلُ هَارُونَ تَحْمِلُهُ الْمَلَائِكَةُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ
Яъни:
«Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг ояти (белгиси) – сизларга ичида Роббингиздан сакина ва Оли Мусодан ҳамда Оли Ҳорундан қолдиқ бор сандиқ келишидир. Уни фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга оят (белги) бор», деди».
Жуда кўп муфассир уламолар оятда айтилаётган сандиқ ичида Мусо ва Ҳорун алайҳис саломнинг кийимлари, ҳассалари ва Пайғамбарларнинг қалблари ювилган олтин тоғора бор бўлганлиги, ўша сандиқ Бану Исроилнинг барча ғалабаларининг сири бўлгани, улардан сандиқ ўғирлангач хорликка учраб ўз Ватанларидан қувиб чиқарилганликлари ҳақида айтишади. Улар яна ўз Ватанларини қайтариб олишлари учун бўладиган жангда Пайғамбарлари томонидан Толут исмли йигит уларга подшоҳ қилиб тайинланганда, фаришталар уларга айнан ўша сандиқни қайтариб олиб келган ва натижада ғалаба қозонишган.
Биз ҳам ўз «САНДИҚ»ларимизни асраб қолайлик!
 
Улуғбек Жиянов

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?