16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

СОХТА САЛАФИЙЛИК

Ақидапараст оқимлардан бири Сохта салафийликдир.  Сўнги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни  тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Хўш бунинг хавфи қай даражада? Уларнинг даъволари ва кўринишлари нималардан иборат? 
Салафийлар ислом жамият қурилиши ва давлатчиликнинг асоси бўлиши керак деб ҳисоблайди ҳамда ҳокимият тепасига “ҳақиқий мусулмонлар”ни чиқариш учун фаол ҳаракат қилишни ташвиқот қилади. Мазкур мақсад йўлида ҳозирги “салафийлик” етакчилари қуйидагиларни мақсад қилмоқда: 
- одамлар онгидан миллий қадрият ва урф одатларни чиқариб ташлаш;
эркак ва аёллар томонидан шариат аҳкомлари кўр-кўрона амал қилинишини таъминлаш, амал қилмаганларга қаттиқ жазо қўллаш;
муқаддас жойларни зиёрат этишни таъқиқлаш;
давлат қонунларини Қуръон ва сунна талабларига мувофиқлаштириш.
Юқорида зикр этилаётган мақсадларига эътибор қаратилса, уларнинг жамият аҳолиси ўртасида парокандалик, зиддият келтириб чиқариш ҳамда аждодларимиздан мерос бўлиб келган диний қадриятларимизни сўндириб саводсиз қилиш каби разилликлари маълум бўлади. Мана уларнинг асл башаралари. 
Минг афсуслар бўлсинки, яқинларимиз, тенгдош ёру-дўстларимиз кўр-кўрона нималарнидир важҳ қилган ҳолда уларнинг пуч хом ҳаёлларига эргашиб кетишлари кишини ажаблантиради. Ижтимоий тармоқларда ўзидан “Шайх” ясаб олганларнинг пистирмадан туриб чақириқларига лаббай деб кетаётганлар орамизда йўқ эмас. Ижтимоий тармоқлар орқали гўёки мусулмонларга ёрдам бериш мақсадида “ҳижрат” ва “жиҳод” га келишни тарғиб қилувчи видеоролик, маълумотларни жойлаштираётганлар аслида нобакор сохта салафийлардир. “Ҳозирги вақтда дунёнинг барча жойи куфр диёридир,  буни ичида Макка ва Мадина бўлса ҳам”, деб айтади. Агар шариат илмларидан озгина хабари бор инсон ҳам бу гапларни айтишдан ўзини сақлайди. Чунки бир диёрда яшайдиган кишиларни ёппасига кофирга чиқариш ҳамда ушбу давлатларни куфр диёри деб айтиш  фақатгина шаръий илмлардан умуман хабари бўлмаган  одамни сўзи ҳисобланади. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бўлмиш 970 ҳижрий санада вафот этган, «ал-Баҳр ар-роиқ» номли китобнинг муаллифи Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бу масалада (яъни  бир инсонни амалига қараб кофирга чиқариш) кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизтасини қўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деганлар. 
Хар бир онгли, ақлу хуши жойида бўлган фуқаро эътибор бериб лоқайдликдан йироқ бўлса ҳамда қуйида келтириладиган маълумотларга диққат қилса уларнинг кирдикорларидан эҳтиёт бўлиб, улар ўстирмоқчи бўлган тиконзорлардан омон чиқади.
 
Асадулло Нажмиддинов
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?