26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Биз ҳам сиддиқлик сифати билан хулқланайлик

 Ислом  дини инсонни фақат тўғриликка ундайди ва доимо ширинсухан бўлиб, ростгўй бўлишни буюради, Банданинг нажоти сиротол мустақимда юришлигидадир. Сиротол мустақим эса бу Аллоҳ Таоло чизиб берган йўл, Аллоҳ таоло чегаралаб қўйган қонунлардир. Амрини бажарган, қайтариқларидан қайтган бандагина икки дунё саодатига эришади. Аллоҳ таоло Ўзининг Қуръони Каримда марҳамат қилиб дейди:

عَنْ أَبِى وَائِلٍ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« إِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِى إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِى إِلَى الْجَنَّةِ وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقًا وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِى إِلَى الْفُجُورِ وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِى إِلَى النَّارِ وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّابًا 
“Садоқатли бўлинглар, чунки садоқат яхшилик ва жаннатга бошлайди. Агар киши садоқатни ўзига лозим тутса, бардавом бўлса, Аллоҳнинг наздида “Сиддиқ” деб ҳисобланади. Ёлғончиликдан ҳазар қилинглар, чунки ёлғончилик ёмонлик сари етаклайди. Ёмонлик эса жаҳаннамга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва шу ишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида “Ёлғончи – каззоб”,- деб ёзилади”.
"Сидқ" сўзи "садоқат", "тасдиқ" деган сўзларни билдиради. Араб тилидан ўзлашган мазкур сўзларнинг истеъмол маънолари ўзбек тилининг луғат китобларида тўлиқ бўлмасада қайсидир даражада изоҳланган. "Сидқ" ва "сиддиқ" сўзлари ҳам шу сўзлар билан ўзакдош. Бу сўзларнинг ўзак маъноси ўзбек тилидаги "тўғрилик", "ростгўйлик" тушунчаларига яқиндир.   
Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар: "Албатта, сидқ яхшиликка яхшилик эса жаннатга йўллайди. Киши рост гапирар экан уни "сиддиқ" деб ёзиб қўйилади. Шубҳа йўқки ёлғон ёмонлик сари, ёмонлик эса жаҳаннамга ҳайдайди. Киши  ёлғон гапирар экан уни "каззоб" деб ёзиб қўйилади" .
Ибн Аббос р.а. дейди: "Кимда тўрт хислат бўлса у фойда кўрибди: сидқ, ҳаё, ҳусни хулқ ва шукр".  
Абу Сулаймон дейди: “Сидқ уловинг, ҳақ қиличинг ва сўнгги талабинг Аллоҳ бўлсин". Бир киши Луқмони Ҳакимга: "Биронта содиқ киши топмадим?”, - деди. Луқмони Ҳаким унга: “Агар ўзинг содиқ бўлганингда содиқларни таниган бўлардинг”, - деб жавоб берибди.
Абу Ҳомид Ғаззолий айтади: "Ҳаромдан четлашиш - Аллоҳдан қўрқиш, шубҳали нарсадан гарчи у ҳалол бўлса ҳам четлашиш тақводир, охиратга йўл озиғи бўлмайдиган барча нарсадан четлашиш эса сидқдир, бу амалнинг соҳиби сиддиқдир".    
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ
“Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга тақво қилинг ва сиддиқлар билан бирга бўлинглар!”
 
Уламоларимиз сиддиқликнинг турларини учга бўлишган:
1. Гап - сўздаги содиқлик. Бунда гап-сўз амалга тўғри келиши кўзда тутилган.
2. Амалдаги содиқлик. Бунда қилинадиган ишнинг фармонга тўғри бўлиши кўзда тутилган.
3. Ҳолдаги содиқлик. Бунда қалб ва аъзоларнинг амаллари ихлосга мувофиқ келиши кўзда тутилган.
Содиқлик сифати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг машҳур, энг кўп тарқалган сифатларидан бири экани яхши маълум. Масдуқликлари, яъни росгўйликлари тасдиқланган зот эканликлари ҳам худди шундай маълум ва машҳурдир.
Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани деб эълон қилган.
Бас, ҳар бир мўмин-мусулмон сиддиқлардан бўлишга ҳаракат қилсин ва каззоб бўлишдан Аллоҳнинг Ўзи сақласин.
Шундан кўриниб турибдики сўзида ҳам, амалида ҳам сиддиқ бўлган кишилар охиратда катта ажр ва мукофотларга сазовор бўлар экан. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг каломи Қуръони Каримга ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати санияларига амал қиладиган кишилардан қилсин. 
 
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти мударриси,
Умар ибн Хаттоб жомеъ 
масжиди имом хатиби
А. Нажмиддинов 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?