20 апрел 2021 | 9 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:20
  • Қуёш 05:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:45
  • Шом 19:30
  • Хуфтон 20:55

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Қўшничилик одоби

 

Мусулмон киши учун қавму қариндош, қўни-қўшниларини зиёрат қилиши одобдир. Динимизда қўни-қўшнини иззат икром қилиш бўйича ҳам инсоният тарихида мисли кўрилмаган олий даражаларга эришганлар.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда қўшнини ҳурмат қилишга чорлаган. Нисо сурасининг 36-оятидан қўшничилик ҳақида шундай марҳамат қилинади:
“Ва Аллоҳ таолога ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ таоло ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас”.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Қўшни уч хил бўлади. Битта ҳаққи бор қўшни, у энг ҳаққи оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Бу эса энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Битта ҳаққи бор қўшни – у мушрик қўшни бўлиб, унинг қўшничилик ҳаққи бор холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса – у мусулмон қўшнидирки, унда қўшнилик ҳаққи ҳамда мусулмонлик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса – мусулмон қариндош қўшнидир, унда мусулмонлик, қариндошлик ҳамда қўшничилик ҳақлари бор қўшнидир”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар: Биласизми, қўшнининг ҳаққи нима…? Ёрдам сўраса ёрдам берасиз, қарз сўраса қарз берасиз, камбағал бўлса, рўзғорига кўмак бериб турасиз. Ҳасталанса зиёратига борасиз, вафот этса жанозасига бориб қўшиласиз, омад кулиб боқса уни қутланг. Бошига мусибат тушса, таъзиясида бирга бўлинг. Ундан рухсат бўлмаса, уйингизни унинг уйидан баланд қилиб қурган бўлсангиз унинг нимасигадир тўсқинлик қилган бўласиз. Унга азоб берманг! Бирон мева олган вақтингизда унга ҳам беринг. Агар бермоқчи бўлмасангиз уйга олиб келганингизни кўрмасин. Болангизнинг қўлига бирон мева бериб ташқарига чиқариб юбормангки, қўшнининг боласи шундай нарсага эга бўлмагунича бундан ўпкаланиб юрмасин. Қозонингизда қайнаган гўшт ҳиди билан уларни нотинч қилманг. Агар келтирган гўштингиздан бир парчасини унга кесиб берган бўлсангиз, гўшт ҳиди таралишининг айби йўқ.
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ўта парҳезкор ва тақводор бўлиши билан бирга хатокорларга нисбатан кенг уфқли эди. Унинг кечасини мастлик билан ўтказадиган қўшниси бор эди. У бор овози билан бақириб:
Зое қилдилар. Қандай йигитни зое қилдилар.
 
Оғир кунда керакли, ҳимоячини зое қилдилар, деб қўшиқ айтиб чиқар эди. Унинг овози кечаси билан Абу Ҳанийфанинг оромини бузиб чиқар эди.
Бир кеча мазкур қўшнининг овози чиқмай қолди. Тонг отганда Абу Ҳанифа суриштириб, унинг мастлиги туфайли қамалиб қолганини билди. Волийнинг ҳузурига бориб, уни қамоқдан озод қилди.
Икковлари қайтиб келишаётганларида Абу Ҳанифа унга:
“Эй йигит! Сени зое қилдикми?” деди.
“Йўқ. Муҳофаза қилдингиз. Аллоҳ ажр берсин!”  деди у.
Абу Ҳанифа билан бирга бўлган ўша йигит ичишни ташлади, илм ҳалқаларининг аъзоларидан бўлди ва охири Куфанинг фақиҳларидан бирига айланди.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий шундай дейдилар:
“ Eй, фарзанд!
Қўшнига дуч келганда салом бериб, ҳол-аҳвол сўрашиш, хаста бўлса, зиёратида бўлиш зарур.
Қўшнини зиёрат этиш учун рухсат олиш, изнсиз уйига кирмаслик лозим. қўшнини хафа қилувчи ишлардан сақланиш керак.
Қўшни бирор нарса сўраса бериш, иши тушса битиришга астойдил ҳаракат қилиш керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
“Бир киши мўмин биродарининг ишига ёрдам бериб, битирса, Аллоҳ ўша кишининг 30 та дунёвий, 40 та ухровий, жами — 70 та жуда муҳим ишини ҳал этади”.
Инсон иш бузувчи эмас, қўлдан келгунча иш битирувчи бўлиши керак. Қўшнининғ иши тушса, уни машаққатга қўймаслик лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
“Қўшнининг қўшнидан ҳаққи мерос ҳаққидай (муҳим). Агар бу қўшни мусулмон бўлса, бу ҳақ икки баробар ортади”.
Фақир қўшнининг таомланиши учун озиқ-овқатлар олишига ёрдам бериш керак. Таом пиширганингизда ҳиди қўшнига етса, албатта ўша пиширган таомингиздан қўшнингизга едиришингиз шарт бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат этадилар:
 
“Бир киши ҳидини уйдан ташқарига чиқариб таом пиширсаю қўшниларига бермаса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин!”
Қўшни ҳақи жуда муҳим бир ҳақ. Қўшни ночор қўшнисига еганидан едириб, кийганидан кийдириши керак. Ҳар эҳтиёжини битириши керак. Ҳар хусусда қўшни қўшнининг кўнглини олиши, молини, жонини, шаънини, ор-номусини ўзиникидан зиёдароқ кўриши зарур. Бу хизматлар охиратда дўзахга тўсиқ бўлади” дейдилар. 
 
Юусуф Хушвактов,
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?