02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

СЕВГАЙДИРМАН

 

 

 

 

 

 

 

 Соғинганда кўз ёшларим уммонга тенг,

Соғингин деб ўз нафсимни тергайдирман.

Ошиқдирман, муҳаббатим самодан кенг,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Оҳ, бунчалар Тангрим гўзал яратгандир,
Олам аҳлин нигоҳини қаратгандир.
Вужудингиз гул ифорин таратгандир,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Йўлингизга сув сепайин ёшим билан,
Чангларини артиб олай қошим билан.
Пойингизга тўшак бўлай бошим билан,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Таърифлашга шоирлардек сўз билмайман,
Бошқалардек даста-даста гул илмайман.
Сизни ҳар ким севса ҳамки рашк қилмайман,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Неъмат ичра давру даврон сурганимда,
Гоҳ эзилиб қил устида турганимда. 
Номингизни тилдан қўймам юрганимда,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Ҳар тун ётсам кириб туринг тушларимга,
Кундуз куни омад кулгай ишларимга.
Беҳуш бўлсам келгайдирман ҳушларимга,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Ҳавас қилгум Сизнинг ўнгу сўлингизга,
Имкон топиб тушиб олгум йўлингизга.
Бўса олсам лабим босиб қўлингизга,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Сўзингизни инкор этмоқ жиноятдир,
Йўлингиздан айри юрмоқ хиёнатдир.
Қалб тўридан меҳр қўймоқ муҳаббатдир,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Синган кўнгил, шикаста қалб сурурисиз,
Фаришталар талпинган дил ҳузурисиз.
Ўн саккиз минг олам аҳлин ғурурисиз,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Ҳаётингиз тавсифланган оятларда,
Мақталгандир таърифингиз баётларда.
Дуо қилгум бирга бўлай жаннатларда,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.
 
Ўтган барча набийларнинг сарварисиз,
Аҳли ушшоқ расулларнинг сардорисиз.
Охир замон умматининг раҳбарисиз,
Шул сабабдин Сизни жондан севгайдирман.

Эркин ҚУДРАТОВ
 
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?