16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

САЛАФИЙЛАР

Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганликларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан 4-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ана ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий мазҳабларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишлида айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбалга эргашганликларини даъво қилишсада, ўша даврда ҳанбалийлар томонидан танқидга олинган.
 
ВИИ-ҳижрий асрга келиб Аҳмад ибн Таймия фаолиятидан сўнг салафийлик ҳаракати назарий жиҳатдан ривож топди. Бугунги кун салафийлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибни Ҳазм, Ибни Таймия, Ибн Қайюм ал-Жавзий, Муҳаммад ибн Али аш-Шафконий, Аҳмад Шокир каби қадимги уламоларни ўзларига йўлбошчи деб билишади. Замондош уламолардан Абдулазиз ибн Абдуллоҳ, Абдулазиз ибн Боз, Носириддин Албоний, Муҳаммад Ийд ал-Аббосий каби олимлари мавжуд.
 
Салафийлар ақидавий масалаларда ғулувга кетганлиги боис, аҳли суннс ақидаларига зид бўлган бир қанча фикрларни айтишган.. Улар сўфийлик тариқатларини танқид қилишади. Ибн Таймийя бир қанча масалаларда аҳли сунна уламолари ижмосига зид фикрларни билдирган. Жумладан:
 
- У Қуръони карим Аллоҳнинг каломи ва у махлуқ эмас, лекин Қуръон қадим ҳам эмас, дейди.
 
- У дўзахни абадий эмаслигини айтганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд.
 
Ибни Таймия ва унинг издошлари Қуръон ва ҳадисда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини қандай бўлса шундай тушуниш керак дейди. Масалан, дунё осмонига ёки булутлар устига Аллоҳ таолони тушишини шундайлигича тушуниш керак дейишади ва унга маконни собит қилишади. Аллоҳ таоло эса, маконлардан беҳожат зотдир.
 
Мир араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?