16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида «Рақамли таълим” технологияси.

 Замон ривожланиш босқичида экан, доим янгиликлар юзага чиқаверади. Бу янгиликлардан унумли фойдаланиш эса замон зайлидир.

Ҳар бир ўтилаётган фанларга тегишли дастурлар, китоблар вақти билан мукаммаллашиб бораверади. Таълим соҳасида эса бу кўзга яққол чалинади.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонич Мирзиёев ташаббуслари билан кўплаб янгиликлар кенг кўламда ташкиллаштириляпти. Муҳтарам президентимизнинг 2020 йил мурожаатномаларида рақамли технологияга ўтиш ҳақидаги фикрлари ўзбек миллати томонидан ижобий баҳоланди. Чунки, ҳар бир етук кадр мамалакатимиз фаровонлиги учун замон билан ҳам нафас бўлиши, илғор технологиялардан фойлана олиши ва уларни ўзлаштириши шарт.
Мир Араб махсус ислом билим юрти устозлари ҳам рақамли таълим технолгиясидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Қисман фанларга оид компьютер дастурларига зарурат борлиги, уларни ривожлантириш зарурлиги сабаб устозлар имкон қадар ҳаракат қилишмоқда. Бу борада устозлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишган. Фанни ўзлаштириш борасида веб дастурлар ва фанга оид мультмедиадан унумли фойдалаишмоқда.
Бу имкониятлардан фойдаланган талабалар келажакда ҳам исломий ва дунёвий билимлар бўйича яхши мутахассис бўлиб етишади.
 
Нодирбек Файзуллаев
Инглиз тили фани ўқитувчиси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?