20 январ 2020 | 25 жумадул аввал 1441
  • Бомдод 07:05
  • Қуёш 08:00
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:15
  • Шом 17:55
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Қайтар дунё

 Онасининг ҳар бир гапи... тўғрироғи қарғиши битта битта бошига келишини ўттиз йил олдин билганда эди... . Аммо ҳозир, кўзлари қонга тўлган икки жигаргўшаси - бир томонидан девдай келадиган бир ўғли, иккинчи томонидан гавда жиҳатидан акасидан қолишмайдиган иккинчи ўғли кўтариб шафқатсизларча ерга ташлашаркан..., бутун ҳаёти кўз олдидан ўта бошлади.

Ўшанда онаизорининг мунгли инграшларига қараш у ёқда турсин, эътибор ҳам қилмасди. Ҳозир отасига қўл кўтариб турган болалари эса, ўша вақтлар олти етти яшар кўча чангитиб юрган болалар эди. Ўшанда хотинининг гапига кириб кўзларининг нурини қуръон мутоаласию, навоийхонлик мадрасаларидаги илм мажлисларида йўқотган оқила, олима онасини «кўп еса, кўп ҳожатга этиш керак» деб оғилхонага қамаб қўйишга рози бўлган эди. Кўзлари ожиз бечора кампир, ўзига чой қайнатиб ичиш мақсадида эскигина комфорка ёнига келиб, пайпаслаб газни ўт олдирганини, сув қайнаганидан сўнг  пайпаслаб чойнакнинг қайноқ сувини устига қуйиб юборганини қаердан билсин. Ўз онасини шу ҳолга солиш , яна кимнингдир гапи билан...
Унинг қалби шунчалик қотган эдики, баъзида тошни "қаттиқ" деб тошга туҳмат қилгандек бўлади киши. Холбуки Аллоҳ оятда дейди:
«Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ. Ва ҳолбуки, тошларнинг баъзиларидан анҳорлар отилиб чиқади, баъзилари ёрилиб ундан сув чиқади ва баъзилари Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушади. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас». (Бақара сураси 74 - оят)
Агар қўшниси буларнинг уйидан ўлимтик ҳиди келаётганини сезиб, тез ёрдам чақирмаганида... . Ўша куни тез ёрдам бўлимида катта врачнинг ўзи навбатчи эди. Врач келиб оғилхонани очиб қараб ўз кўзларига ишонмади. Оғилхонада ним қоронғилик бўлиб, заиф инграшлар эшитиларди. Ичкарига қадам қўйганда, бурнига жуда ёмон ҳид урилди. Нафаси бўғилди. Аёллигига қарамасдан ўз ишининг фидоийси ўлароқ, оғзини ёпганча ичкарига кирди. Эшикка яқинроқ бир жойда ориқлаб кичрайиб қолган, момонинг танасини кўрди. Даст кўтариб олди. Қўлларига нимадир шилимшиқ бўлиб тегарди. Жасад қўлларидан сирғалиб кетгандек бўларди. Ёруғликка чиққанидан кейин у шилимшиқ нарса момонинг териси эканини кўрди. Юраги орқага тортиб кетди. Жасаднинг куйган жойлари илвирраб, тирик қуртлар қимирлаб турарди. Ўткир ҳид димоғини йиртай дерди. Йиғлаб юборди. Жасадни дўхтирлик халати билан ўраб, тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетишди. Момо нимадир деб шивирларди. Қулоғини унинг оғзига яқин этганда: « Оғзидан  қони келсин, фарзандларидан топсин!...» 
Исро сурасининг  23-оятида Парвардигори олам буюради:
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! » (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.)
Агар инсон юқоридаги буйруққа бўйсунмаса, (яъни ота-онага оқ бўлса) тезда жазосини кўради. Бу ҳақда баъзи уламолар «Ҳар қандай гуноҳнинг жазосини инсон албатта бу дунёда ёки у дунёда кўради, аммо ота онага қилган ёмонлигини тезда яъни шу дунёда кўрмасдан ўлмайди» деганлар.
Ҳа Аллоҳнинг адолати тезда ушлайди.
Оятда:
«У:«Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблаймиз, сўнгра Роббига қайтарилар, бас, У зот ҳам уни мункар азоб ила азоблайдир.»»
(Кахф сураси 87-оят)
Бу оламдаги зулмнинг энг ёмони ота онага қилинган зулм эмасми? Мана шу зулмкорнинг оқибати албатта тезда Аллоҳнинг адолати билан ҳисоб китоб қилингувчидир. Унинг ҳозирги ҳолига маймунлар ҳам йиғлашмаса керак.  Ўз онасига шунчалик зулмни раво кўрган кимсага, илоҳий адолат келиб турганда ким ҳам унинг ёнини олиб аралаша оларди. 
Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб илоҳий мувозанат тажалли топаётганини билмай қолади киши. Етмиш ёшдаги чолни ўз аҳли аёли “мени зўрлади”,- деб судга беришини ким ҳам илоҳий адолатнинг тажаллиси деб ўйларди. Ўшанда қишлоқда овоза бўлиб кетган эди. Маҳалла раиси уларни яраштириш мақсадида “Қариганда бу нима расволик. Сизлар шундай яхши оила, яқинда қирқ йиллик бирга яшаб турганларингизнинг шодиёнасига тўй қилиб бердингизлар. Сизларга кўз тегдими? Халқнинг ичида томоша бўлдиларингизку. Ақлларингизни йиғиштириб олинглар”,- деган эди куюниб. Эҳ, раис бува ушбу қуйидаги оятни билганида эди! Бу ишлар кўз тегишидан бўлмаётганини дарров тушунган бўларди.
Аллоҳ субҳанҳу ва таоло шу дунёда уларнинг “томоша” бўлишини бу оятда айтиб қўйган:
«Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.»
(Соффат сураси 179-оят)
Роббул оламин ўзининг оятларида очиқ айтиб қўйганини кўриб турибмиз! «Томошасини кўр!» демак ҳаммага ибрат қилиб, кўрсатиб қўйганини бу ҳикоядан кўрдик. Атрофимизга ибрат кўзи билан боқиб кўрайликчи, бирор бир ота онасининг тириклигида хор қилган инсон йўқки, қарилигида ўзи ҳам фарзандлари орқали хор бўлмаган бўлсин. Қизиғи ҳам шунда, оятлар - ҳар бири айтиланидек, буюрилганидек рўёбга чиқишини кўриб ҳайратда қоласан киши. “Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар” бас улар ҳам у дунёда азобланган ҳолдаги “томоша”ларини ўзлари кўрадилар. Етмиш ёшга кириб, халқ орасида шарманда бўлишга бўлди. Ачинарлиси ўғиллари ерга олиб урганда, қаттиқ жарохат олган экан. Ётиб қолди. Қўшнилар кўришга чиқишганида “севимли хотини” унинг мазаси бўлмаганини билдириб, уларга беморни кўрсатмади. Вақтида ўз онасини шу аёл учун хор қилган эди. Энди шу аёл уни ўз ўғилларига урдирди. Ётиб қолганлиги сабабли унга кам овқат беришарди. Ҳожати тагида эди да...  Бир неча кунда аҳволи ёмонлашди.  Ойни этак билан ёпиб бўлмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Ёз кунларидан бирида яна ўша дарвоза олдига бир тез ёрдам машинаси келиб тўхтади. Фельдшер йигит ҳовлига кириб келди. Бемор турган хонага кирганда димоғига ўткир ёмон ҳид урилди. Бадани жимирлаб кетди. Бунақа ҳид кўпинча ўлик жасад кўмилмай қолиб кетганда чиқарди. Аммо ичкаридан келган инграган товуш унга тасалли бўлди. Ҳол аҳвол сўрашганидан сўнг жарохат жойини муолажа қилиш учун кўрпани кўтардию даҳшатдан қотиб қолди. Беморнинг орқа томони, сонидан юқори белидан пасти чирриган эди. Айниган гўшт хўранда қуртлари қимирлаб турарди... . Қайтар дунёмикан?! Ёки момонинг қарғишими?! Нима бўлганда ҳам илоҳий адолат тажаллиси қаршисида ожизлигимизни тан олишимиз керак! У кўп яшамади. Касалхонанинг кимсасиз хонасида, кимсасиз ҳолда жон таслим қилди. Умид қиламизки иймон билан кетгандир.
Азиз дўстим! Ҳозир вақти бор экан, ақлингни йиғда, тезда тавба қил! Бало келмасидан ота онангнинг розилигини ол! Сен ҳам бу қайтар дунёда ёмонлик занжирининг бир ҳалқаси бўлма. Мабодо ота онанг шу ишни қилган бўлсалар, сен шу занжирни яхшилик билан узиб юборки, сенинг фарзандларинг сенга яхши муомала қилсинлар. Устозимнинг бир ҳикоялари миямда михланиб қолган. “ Бир йигит отасининг розилигини олиш учун унга қулдек хизмат қиларкан. Ота қариб кичрайиб қолганда ҳаж қилдириш учун елкаларига опичлаб, йўлга тушибди. Сахронинг иссиғида отахон хожат қилиб туриб пастга қарасалар, ўғлининг қўллари турибди. Буни кўриб, ғазаб қилибди. Ўғил меҳр тўла овоз билан: “ Отажон! Хафа бўлманг, мендан рози бўлинг. Сахронинг иссиқлигидан, тупроқнинг қайноқлигидан аъзоларингиз куйиб сизга азият етишини хохламадим”,- деган экан. Бу гапни эшитган отахоннинг ожиз кўзларидан тирқирраб ёш келиб: “ Ўғлим! Жоним болам! Сен менга қилган ҳар бир ишни отамга қилганман. Аммо шу ердан ўтаётганимизда, отамни ҳажга олиб кетаётганимда, ҳозир менга кўрсатган марҳаматинг, меҳрибонлигинг, менинг хаёлимга келмабди. Ўшанда отам азият кўрган бўлсалар эҳтимол.”- деб ўғлини узундан узоқ дуо қилган экан”.
Азиз дўстим! Ота-онага қилинган ҳар яхшилик фарзандлардан зиёдаси билан қайтаркан. 
Парвардигоро ота оналаримиз ёшлигимизда бизни меҳр билан парвариш қилганларидек, сен ҳам уларни бу дунё ва охиратда меҳрибонлигинг билан парвариш қилгайсан! Омин!  
 
 
Фазлиддин Юсупов
 Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мураббий-тарбиячиси.
 

Тазкира

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Ҳасан Басрий

​Дунё ҳаёти уч кун: кеча, бугун, эрта. Кеча ўтди, эртанинг бўлиши номаълум. Шундай экан, бугунги кунни қадрлаш лозим.

                                         Ҳасан Басрий  

Вилз

 “Европа ўзининг идорий ва тижорий қонунлари бўйича Исломдан қарздордир”
Ингилиз тарихчиси Вилз 

давоми...

Опрос

Как назвал Пророк (ﷺ) первую мечеть в Медине?